Армияда командир аскарларга қарата:
— Ким мусиқани ёқтиради?
Учта аскар “Мен” деб олдинга чиқибди.
Командир:
— Яхши, унақада сизлар мана бу фортопианони 4-қаватга олиб чиқиб берасизлар, - дебди.
Бир куни овчи кичикроқ тешикни пойлаб ўқ узибди. Тулки овлабди.
Иккинчи куни каттароқ тешикка отибди. Айиқ отиб ўлдирибди.
Учинчи куни жуда катта тешикни пойлаб ётса, поезд босиб кетибди.
Тушида бақириб-чақираётган эрини хотини уйғотиб:
— Нима бўлди адаси? Нега бақиряпсиз? – деса, эри:
— Малоҳат чўкиб кетяпти!
— Қанақа Малоҳат??? – сўради хотинини жаҳли чиқиб.
— Э, сен уни танимайсан! У билан тушимда танишганман.
Икки дугона суҳбатидан:
— Э дугонажон, анчадан бери тобим йўқ. Жуда мазам қочяпти. Ўтиб кетармикан-а?
— Ҳавотир олма, ўтиб кетади. Ўтган йили ён қўшним ҳудди шунақа бўлиб юрганди. Раҳматли, ўтиб кетди...
Адаси, кайфиятимни кўтарувчи, орзуларга берилувчи бирор нарса айтиб беринг.
— Фараз қил, соҳилда ётибман. Океан тўлқинлари юзларимга илиқ сувларини сачратмоқда. Ёнимдаги столда бир уюм цитрус мевалар ва муздеккина шампан виноси...
Ён-атрофимда эса гўзал аёллар ...
— Вой адаси, мен ўша аёллар билан гаплашиб ўтирган бўлсам керак-а?
— Сен уйда қолгансан хотин!
Шифохонада:
Бир ғилай одам окулист олдига кириб:
— Ассалому алайкум. Сизларнинг қайси бирингизга учрай? - деса , доктор:
— Ҳамшира, беморлар битта-битта киришсин дедим-ку!!! - дермиш.
Афанди хотини билан кетаётса, бир йигит чиройли қизни қўлини қаттиқ ушлаб олиб шеър ўқиб бераётган экан.
Афанди:
— Ҳой йигит, нима қиляпсан? Қўйиб юбор қизни қўлини! - деса, йигит:
— Машқ қиляпман. Уйлансам, хотинимни кўнглини олиш осон бўлсин деяпман.
Афандини хотини эрига қараб:
— Уйланмасдан аввал қўлингиз синганмиди?! - дермуш.
Маҳалла оқсоқоли мажлис ўтказиб турса, кимдир аксириб юборибди.
— Ким аксирди? - сўрабди оқсоқол.
Ҳеч ким жавоб бермабди.
— Ким аксирди деяпман?
Яна ҳамма жим...
— Охирги мартта сўраяпман, ҳозир ким аксирди??? - қатъий сўради оқсоқол.
— Мен, раис, - деб бир киши зўрға овоз чиқарибди.
— Соғ бўлинг!!! - дебди оқсоқол.
Бир аёл қўшнисига дардини айта бошлабди:
— Бир ҳафтадан бери эримдан ҳожатхонани таъмирлаб беришини сўрайман.
— Хўш, нима бўлди?
— Якшанба куни ҳожатхона эшигига "Кириш ман этилади. Таъмирланмоқда" деган ёзувни илиб, ўзи чойхонага кетиб қолибди.
Янги келин-куёв тушлик овқатдан кейин ота-онаси билан гаплашиб ўтиришса, куёв бола келинга "Тур уйга кирамиз" деган паролни бермоқчи бўлиб, стол тагидан хотинини оёғи билан туртиб имлабди. Яна бир оздан кейин сал кучлироқ туртса, келин яна индамабди. Бундан куёв болани жаҳли чиқиб бир тепган экан, куёвни адасини жаҳли чиқиб:
— Гапинг бўлса гапир! Боядан бери нега оёғимга тепасан?! - дермиш.