Ҳурматли қўшнилар!
Мени квартирамдан эшитилаётган мусиқа сизларга ёқса, батареяга 1 мартта уринг. Ёқмаса 2 мартта, кейинги мусиқага ўтиш учун эса 3 мартта уринг!
Муаллиф: 7 қаватдаги қўшнингиз.
Институт ва университетларда контракт асосида ўқийдиган, лекин дарсларга қатнашмайдиган талабаларда ажойиб имконият бор.
Улар бир неча миллион сўмга тўрт йил ичида саводсизликни сотиб олишлари мумкин. Камлик қилса, яна икки йил бор...!
Ёш қиз отасига:
— Адажон, менга планшет олиб беринг? – дебди.
Отаси:
— Сеҳрли сўзни унутдингми қизим...? – деган экан,
Қизи:
— Жамила, – дебди.
Отаси ҳайрон бўлиб:
— Жамила? Бу нима деганинг? - деса,
Қизи:
— Бу жазманингизни исми... - дебди.
Отаси ўзини йўқотиб:
— Планшетни қанақа рангидан олиб берай, устига ғилоф ҳам керакми...? - дермиш.
Эр-хотин уришиб қолибди. Иккаласи ҳам ҳечам гаплашмас экан. Бир куни эри вақтлироқ ишга кетиши керак экан, ётишдан олдин, қоғозга "Эрталаб соат 7:00 да уйғот!", деб ёзиб хотинининг ёстиғи тагига қўйибди. Эр эрталаб уйғонса соат 9:00 бўлганмиш. Жаҳли чиққан эр дарғазаб бўлиб, ўзини ёстиғини кўтарса, бир парча қоғоз, қоғозда эса "Туринг, соат 7:00 бўлди!", деб ёзилган экан.
— Кеча кайфинг ошиб қолди, ўртоқ...
— Ҳа, нималар деб бақирдим ўзи? Эслай олмаяпман!
— "Ташқарига чиқмоқчиман, менга эшикни олиб келинг!" деб официантга росса ўдағайладинг...
Талабалар ётоқхонаси. Тонг.
— Вой белим, ёмон оғрияпти!
— Кечаси билан ҳуррак отганингдан кейин оғрийди-да!
— Кечаси билан яна мени тепиб чиқдинг-ми...?
40 дан 80 гача бўлган исталган жуфт сонни танланг. Уни 3 га кўпайтиринг. Кейин ундан 11 сонини айиринг, сўнг 17 ни қўшинг ва 2 га бўлинг. Энди кўзларингизни юминг. Қоп-қоронғу, шундай эмасми?
Милицияга бир эркак қўнғироқ қиляпти:
— Алло, милиция, хотиним йўқолиб қолди!
— Тинчланинг, қаерга кетган эди хотинингиз?
— Дўконга деб чиқиб кетганди...
— Хотинингизни белгилари: Бўйи? Соч ранги?
— Билмайман, бўйини ўлчаб кўрмагандим. Сочини рангини ҳар ҳафта алмаштириб туради. Охиргиси ёдимда йўқ!
— Кўзини ранги-чи?
— Ҳечам аҳамият бермаганман.
— Қандай кийимда эди?
— Билмайман ...
— Машинада кетганмиди?
— Ҳа, ҳа. Машинада!!! Ласетти. Ранги оқ, 2015 йил, автомат коробка, ўриндиқлар чармдан, галоген чироқли, қишки шиналар ўрнатилган, салонга монитор ҳам ўрнатиб берган эдим, - деб йиғлаб юборибди.
— Ҳавотир олманг, машинангизни албатта топиб берамиз!
Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган йигит суҳбатдан ўтмоқда.
Ҳуқуқшунос:
— Дўстим, сиз ҳамиша қонунларга таяниб иш қиласизми?
Йигит:
— Албатта! Масалан, мен Аҳмадбойга пул берганлар рўйхатида йўқман.
— Холажон, менга берган совғангиз учун раҳмат.
— Арзимайди.
— Арзимаслиги тўғрику-я, ойим шундай деб айт дедилар-да.