Бир тракторчи йўлда бешта одамни прицепига миндириб, агар йўлда ГАИ чиқса ётиб оласизлар — дебди. Ҳайдовчини бир пайт ГАИ ходими тўхтатиб:
— Ака, нимага тракторингизга бешта одам миндирдингиз, бу мумкин эмас-ку — дебди.
— Шунда, қани одам, бу ерда одам йўқ, бу моллар-ку.
— Қанақасига одам бўлмайди, унда ким бўлмаса — деса?
— Булар моллар, одам бўлишганида сизни кўришганда ётиб олишарди — дебди.
Хотин эрига:
— Адажониси, эсиздами кўча бошидаги чинор, ўша чинор тагида танишиб бир-биримизга кўнгил қўйгандик, мана турмуш ҳам қурдик.
— Эсиздами ўзи а?
Эр:
— Ҳа, эсимда. Нимага уни эслаб қолдинг?
Хотин:
— Ўша чинорни яшин уриб, ёниб кетибди.
Эр:
— Унга бу ҳам кам...
Статистик маълумотларга қараганда, бу савол бугун Ўзбекистон аҳолисининг 99%ни қийнаётган экан.
Бундан олдин ҳам неча неча доно кишилар бу саволнинг жавобини топиша олмабди.
Ўйлаб кўринг, балки бу саволнинг жавобини сиз топарсиз.
Савол эса бундай:
— Канго, қани канго???
Йигит кутубхонага келиб кутубхоначи аёлдан сўрабди:
— Менга аёлни қадрлаш деган китоб керак эди, шуни топиб берсез..
— Фантастика китоблари чап тарафда...
Афанди тирикчиликдан қийналиб, бир ўртоғига ҳасрат қилди.
— Ўзингнинг эътиқодинг паст,— деди ўртоғи,— ҳар кимдан тамаъ қилиб юрмай, тўғри худонинг ўзидан сўра.
Афанди «қани, худонинг ўзидан сўраб кўрай-чи» деб. Қассобдан қўйнинг пуфагини олиб келди. Уни обдан ийлаб, пуфлаб роса шиширди-да, офтобда қурутди. Кейин ўтириб, бир парча қоғозга ариза ёза бошлади: «Э худо, менга юз танга керак бўлиб қолди. Даргоҳингдан ноумид қайтарма, шуни ато қил»,— деб турар жойини маълум қилди. Аризани тахлаб пуфакка боғлади-да, учириб юборди.
Осмонда учиб кетаётган пуфакни шаҳар қўрғонида турган мерганлар кўриб қолиб, дарҳол уриб туширишди. Бундоқ қарашса, қоғозга ариза ёзилган. Улардан бири аризани подшога олиб бориб кўрсатди. Подшо ўқиб кўриб, бу Афандининг иши эканлигини пайқади. «Қани, нима деркин,»— деб, жўрттага юз танга ўрнига эллик тангани бир вазирига бериб юборди.
— Афандим, сиз худодан юз танга сўраганмидингиз?— деди вазир.
— Ҳа, сўраган эдим.
— Кечирасиз, сўраганингиздан бир оз камроқ бериб юборди, вазир унга ҳалиги пулни берди.
Афанди пулни санаб олиб, «Ҳа майли, эллик тангани берган худо қолганини ҳам берар»— деб, вазирни жўнатди.
Мазахўрак бўлган Афанди эртасига яна ариза ёзиб учирди. Шаҳар муҳофизачилари уни ҳам уриб тушириб, аризани подшога юбордилар. Подшо аризани ўқиди: «Э худо, менинг турар жойим ўзинга маълум. Шундай бўлганидан кейин, нега ўз қўлинг билан юборақолмай, вазирдан бериб юбординг? Вазирларнинг феъли ўзинга аён эдику. Мана, ярмисини уриб қолиб, ярмисини олиб келибди. Энди бевосита ўзимга тўғри юборавер...»
Ресторанда:
— Ким қизил лентага ўралган 100$ ликларни йўқотиб қўйганиди?
— Мен, мен, мен йўқотганидим!
— А мана, фақат лентани ўзини топдим.
Йўлда маст кетаётган эркакни милиция ходими тўхтатди:
— Ярим кечаси бу аҳволда қаерга кетаяпсан?
— Ичкиликнинг зиёни ҳақида маъруза эшитгани.
— Кечаси учда қайси бекорчи сенга маъруза ўқиб беради?
— Хотиним билан қайнонам...
Икки талаба ётоқхонада ўтириб бир бирларига савол беришди:
— Оғайни сен пайпоғийни қачон ювасан?
— Мен пайпоғимни ерга қўяман, агар у ерда тик турса, демак ювиш зарур...
— Сенчи?
— Мен пайпоғимни шипга қаратиб отаман, агар у ёпишиб қолса, унда ювиш зарур.
Автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчасида:
— Сизни огоҳлантириб қўяй, бугундан бензиннинг нархи ошди.
— Яхши, менга кечаги бензиндан эллик литр қуйинг.
Дўстим сени хотининг ҳам ёқтирган ишларинга қаршилик қиладими?
— Йўқ, қайта хурсанд бўлади!
— Ҳа нима иш қиласан?
— Овқат қиламан, сигир соғаман, чой дамлайман.