Эр-хотин ҳазиллашиб:
— Азизим, мен ҳомиладорман!
— Нима?! Бўлиши мумкинмас!
— 1 апрелингиз билан...
— Гулмира, бу ёққа келгин.
— Қанақа Гулмира? Ким у?
— Ўзингни ҳам байраминг билан...!
Банкни тунаган ўғри пулларни санаб кўриб:
— Бор-йўғи эллик миллион экан..., - деди ғазабли оҳангда.
Шу пайт радиодан: "Шаҳримизда жойлашган банклардан бирида қўпорувчилик содир этилди. Номаълум шахс томонидан, бир миллиард миқдордаги пул ўғрилаб кетилди" - деган хабар тарқалди. Ўғрининг баттар жаҳли чиқиб, ўзига-ўзи минғирлаб дебди:
— Ҳаётимни хавф остига қўйиб, атига эллик миллион ўғирлай олдим холос! Банк бошқарувчиси эса, ўтирган жойида тўққиз юз эллик миллион ишлаб олди-я...!!!!
Эр хотинига жаҳл билан деди:
— Биласанми сен қанақасан?!
— Қанақаман? - деди хотини хурсанд бўлиб?
— Ҳудди мени жазолаш учун яратилгандексан!
Футбол майдони - камбағаллар бойлардан тепада туриб, уларга бақириб, томоша қиладиган ягона жой ҳисобланади.
Бир кун хотин эридан сўрабди:
— Дадаси нега ухламадиз? - деса, эри:
— Instaдаман, - дебди.
Шунда хотин:
— Унда мени янги расмимга лайк босиб юборинг! - дермиш.
Болакай мактабдан келиб дадасидан сўради:
— Дада,сиз ҳам муаллимани севиб қолганмисиз?
— Ҳа!
— Кейин-чи, кейин нима бўлган?
— Кейинми? Кейин ойинг сени бошқа мактабга ўтказиб қўйган!
Бир куни ўғли чизган расмини дадасига кўрсатса:
— Э, қойил ўғлим! Ҳудди ўзимни чизибсан-ку! Фақат нега сочимни рангини жигаррангга бўядинг? - сўрабди ота.
Шунда ўғил қаламларига қараб туриб:
— Менда "кал" ранг йўқ-да, дада, - дермиш.
Она ўғлини тишини олдириб, стоматолог хонасидан чиқаверишда боласига:
— Врачга нима дейиш керак ўғлим? - деса, болакай:
— Қонхўр аблаҳ! - дебди.
Бир киши тилла балиқ тутиб олибди.
— Тила тилагингни, - дебди балиқ.
— Тошкентдан Чимёнга бир зумда олиб чиқадиган йўл қуриб бер, - дебди ҳалиги одам.
Балиқ:
— Бошқа осонроқ нарса сўрагин! - деса, бояги киши:
— Хотинимни ҳечам тушунмайман. Ҳар куни кайфияти ҳар хил. Шу хотинимни тушунадиган қилиб қўйгин, - деса, балиқ:
— Чимёнга борадиган йўлни қачонга битказиб берай? - дермиш.
Япон ва ўзбек гаров ўйнашибди. Ким узоқроқ умр кўришини билмоқчи бўлишибди.
Ўзбек Японияга бориб қараса, 103 ёшли қария ўтирган экан.
Кейин япон Ўзбекистонга келибди. Бир пайт қараса, тоғдан 102 ёшли қари ўзбек отахон югуриб тушиб келаётганмиш.
— Нима бўлди? - деб сўрашса: ўзбек отахон:
— Отамдан қочиб келяпман. Бобомни хассасини беркитиб қўйгандим, - дермиш.