— Дугонажон, қандай қилиб бу йигитни севиб қолдинг?! Пешонасига ёзиб қўйибди-ку уни, “хотинбоз” деб!
— Пешонасига ёзилганмиди? Пешонасига сочи тушиб турган экан-да, кўрмай қолибман...
Чойхонада ўтирган улфатлардан биттаси дебди:
— Ким хотинидан қўрқса, ўрнидан турсин! Ҳамма ўрнидан турибди-ю, бир одам ўтирганмиш.
Шунда шериклари:
— Сен хотинингдан қўркмайсанми? – деса, у:
— Хотинимни эшитиб, оёғим ишламай қолди, - деган экан.
Оддий ишчиларни асранглар!
Агар улар касал бўлиб қолсалар, ишхоналарда фақат раҳбарлар ва текширувчилар қолишади.
Эркак уйига ковролин тўшаб, ишни тамомлагач, сигарет чекмоқчи бўлибди. Чўнтакларини қидириб, сигаретини топа олмасмиш.
Бир пайт қараса, ковролинни ўртаси дўмпайиб ишиб турганмиш.
“Оббо! Шу етмай турганди. Ковролинни тагида сигарет қутим қолиб кетибди” дебди жаҳли чиқиб. Қараса, ошхонадан хотини чиқиб эри томонга келаётганмиш. Эркак болғани олиб, ковролинни дўмпайиб турган жойини тез-тез уриб, пачоқ қилиб текислаб қўйибди. Хотини эрини тепасига келиб:
— Адаси, сигаретингизни қидирмадингизми? Мана, ошхонада қолдирибсиз. Кеча сиз менга совға қилган янги телефонни топа олмаяпман, кўрмадингизми қаерда қолди экан?! – дермиш.
Офис ходимининг бир кунлик иш режаси:
“Компьютер блокка тушиб қолмаслиги учун сичқончани ҳар-ҳар замон жойидан секин қимирлатиб қўйиш”.
Бир самолётга янги стюардесса ишга кирибди. Парвоз пайтида икки учувчи гаплашиб қолишибди:
— Бу янги стюардессанинг қомати қанақа экан?
— Унга қараганда минг марта ўзимнинг хотинимни қомати чиройли, - дебди биринчи учувчи.
Шунда иккинчи учувчи:
— Тўғри айтасан! Унга қараганда минг марта сенинг хотинингни қомати чиройли, - дермиш.
Солиқ идорасида:
— Нима учун йиллик даромадингизни беркитдингиз?
— Бўлмаган гап! Нима қилай, “даромад” катакчасига барча рақамлар сиғмас экан.
— Одамзод ғалати-да!
— Нега?
— Агар осмонда 789301214756899 та юлдуз бор десанг, ишонади. Мабодо қаергадир «Эҳтиёт бўлинг, бўялган» деб ёзиб қўйсанг, албатта бармоғини теккизиб, текшириб кўради.

Пиццерияда официант:
— Пиццангизни олтига бўлайликми ёки саккизгами?
Хўранда:
— Э, йўғ-а! Саккизтани ея олмайман, тўйиб қоламан. Олтига бўлинг!

Бир эркакнинг дўстига айтиб берган воқеаси:
— Биласанми дўстим, ёши катталарнинг маслаҳатига кириб бир иш қилгандим.
— Нима иш экан у?
— Хотинимнинг бақир-чақири, гап-сўзларини бу қулоғим билан эшитиб, унисидан чиқариб юборишни ўрганиб олган эдим.
— Хўш қалай? Фойдаси бўлдими? Қулоғинг анча тинчигандир-а?!
— Нимасини айтасан!? Хотинимни бақир-чақирига эътибор бермай юраверибман... У бўлса, ҳаммом эшигини оча олмай, ичкарида анча кун қулфланиб қолиб кетибди.