Бойликлари беҳисоб, ўта бадавлат қария хизматкоридан сўрабди:
— Айт-чи, нега ёш ва чиройли қизлар менга турмушга чиқишга бунчалик шошилмаса?!
Хизматкори:
— Эҳ... Улар аслида тезроқ бева қолишга шошилишмоқда!
Йигит қизни ёнига келиб дебди:
— Яхши қиз кимсиз, қаерликсиз?
— Гўзал париман! Ойдан тушдим…
— Унда юзингиз билан тушибсиз-а!?
Талаба бурга устида тажриба ўтказмоқда. Уни стол устига ётқизиб қўйиб, буюрибди.
— Сакра!
Бурга сакрабди. Талаба уни тағин тутиб, бир оёғини узиб олибди. Сўнг столда қўйди-да, буюрибди:
— Сакра!
Бурга бу сафар ҳам сакрабди. Талаба уни яна тутдида, қолган оёғини ҳам узиб олибди.
— Сакра!
Бурга қимирламай тураверибди. Шунда талаба дафтарига ёза бошлабди: “Тажрибалар шуни кўрсатдики, бурганинг эшитиш органлари панжасида бўлар экан. Агар оёқларидан жудо этсангиз, у қип қизил карга айланади-қолади.
Салом дўстим! Бормисан, қанча бўпти сени учратмаганимга?!
— Борман! Бир йил, уч ой, икки ҳафта бўлди мендан қочиб юрганингга... Олган қарзингни қачон қайтарасан, номард?!
Иккита дугона учрашиб қолишибди. Биринчи қиз мақтанишни бошлабди:
— Йигитим менга тилла узук совға қилди.
— Ажойиб-ку. Табриклайман!
— У менга яна машина ҳам совға қилди.
— Ажойиб-ку. Табриклайман!
— Ўзингда нима янгиликлар?
— Этика курсларига қатнашяпман. "Алдама, тентак" сўзини ўрнига "Ажойиб-ку. Табриклайман!" дейишни ўрганиб олдим.
Бир аёлнинг ҳуштори уйидалигида, эри келиб қолибди. Ҳуштор кийимларини олишга ҳам улгурмай, деразадан қочиб қолибди. Яқин ўртада парк бор экан. Паркка кирса ўзига ўхшаган кийимсиз ҳайкал боракан. У ҳам ҳайкални ёнига келиб, қимирламай қотиб турса, ёнидаги ҳайкал:
— Эй, аҳмоқ! Пайпоғингни ечиб ташла. Қаерда кўргансан пайпоқ кийган ҳайкални?, - дебди.
Қиз билан йигит хиёбонда айланиб юришган экан. Дарахтзорлар орасига кирганда йигит қизни қўлидан ушлаб:
— Жоним, хоҳлайсанми сенга ёшлигимда кесиб ташлашган жойни кўрсатаман?
Қиз қизариб ерга қараб:
— Қўйинг уяламан, тўйдан кейин кўрсатарсиз.
— Бунга тўйни нима алоқаси бор, ҳозир кўравер. Кўряпсанми хўв, анави дарахтлар орасида кўринаётган бинони, ўша бино клиника. Ёшлигимда ўша жойда кўричагимни кесиб ташлашган...
Олдинлари супермаркетга 2 минг сўм билан кириб, 2 та кола, 3 пачка чипс, 2 қути писта олиб чиқардим.
Ҳозир ҳамма ёққа камера қўйиб ташлашибди...

Талаба йигит ёзги сессиялардан сўнг отасига телефон қилиб:
— Дада, "Бешикдан қабргача илм изла" деб айтар эдингиз...
Отаси:
— Ҳа, ўғлим шундай. Нимага сўраяпсан?
Ўғли:
— Мен яна имтиҳонлардан ўта олмай, кейинги йилга қолдирилдим.

Ҳурматли раҳбарлар!
Илтимос аниқ айтинглар, мактабларда ўқиш бошланадими йўқми!? Болаларим подъездда турибди. Мактабга боришсинми ёки уйга киришсинми, билмай қолдик!