Русча: Пока! Немисча: Wiedersehen! Инглизча: See you! Туркча: Gule gule!
Ўзбекча: Бўпти. Гаплашамиз. Уйдагиларга салом деб қўй! Уйга ўт, чой ичамиз.
Тиббиёт институтида ўқитувчи талабаларга савол беряпти:
— Қайси органларда паразитлар кўпроқ яшайди?
Талаба жавоб берибди:
— Давлат органларида энг кўп учрайди...
— Сизнинг пул тўплаш имкониятингиз борми?
— Имкониятим бор, лекин пулим йўқ-да ...
Шифохонада мажлис бўлмоқда. Пульмонолог(ўпка шифокори) ўртага чиқиб:
— Менинг маошимни 2 баробар кўтаришингиз керак. Чунки инсонда ўпка иккита бўлади.
— Қабул қиламиз, жойингизга боринг.
Шундан сўнг қулоқ, кўз, буйрак шифокорлари ҳам шуни талаб қилишибди. Ҳаммаларининг
талаблари қондирилди. Кейин бир шифокор ўртага чиқди. Раҳбарлар сўради:
— Сиз кимсиз?
— Стоматологман.
— Ўтиринг жойингизга!
Қуруқ ойликка яшаяпман деб, ONIX автомобилини 150 минг долларда сотиб олсам ҳеч ким ҳайрон бўлмайди. Лекин 1 йилдан кейин уни яна 150 минг долларга сота олсам, ҳамма менга қойил қолади.
— Алло, бу устахонами?
— Ҳа, эшитаман!
— Принтерим қоғозларни ғижимлаб ташлаяпти...!
— Жуда яхши. Уни хожатхонага олиб кириб қўйинг.

Мутасадди ташкилот раҳбарларидан бири мажлисда:
"Ҳисоб-китобларимиз шуни кўрсатдики, сигарет чекувчилар давлатимиз бюджетига фойда келтиришар экан.
Ҳаётдан эрта кўз юмган ҳар бир чекувчи нафақахўр фуқародан ўртача 150 млн. сўм пулни тежаб қолишимиз мумкин-ку!
Сигарет қутисини устига шу маълумотни ёзиб чиқариш керак!"

Касалхонада:
— Нима учун операция хонасидан бақирган овоз эшитиляпти?
— Бемор бақиряпти.
— Наркоз қилишмадими унга?
— Ҳозир қилинди. Ҳали ҳушидан кетгани йўқ.
— Врач шошилиб қоринни кесиб юбордими?
— Йўқ. Врач интернетга кириб, "Ок гугл. Аппендикс қайси тарафда жойлашган" деган эди, бемор уни гапини эшитиб қолди.
ЙПҲ ходими ҳайдовчини тўхтатиб сўрай бошлабди:
— Ҳайдовчилик гувоҳномангиз борми?
— Бор, марҳамат.
— Машинани техник кўрик ҳужжати борми?
— Албатта.
— Суғурта полиси?
— Бор.
— Аптечка?
— Бор.
— Ўт ўчиргич?
— Бор.
— Машинангизда радио приёмник борми?
— Бор. Нега?
— Мусиқани шўхидан қўйинг!
— Нега ахир. Ҳамма нарсангиз бор экан. Ҳозир рақсга тушаман пул қистирарсиз ҳеч бўлмаса...!
Бир куни эр-хотин уришиб қолибди.
Эри:
— Сен билан ортиқ яшай олмайман. Нарсаларингни олгин-да, ота уйингга жўна! – дебди.
Хотини кетибди.
Кун кеч бўлгач, эри секин телефонни олиб хотинига қўнғироқ қилиб дебди:
— Онаси, борайми...?!
— Майли. Фақат битта шартим бор.
— Ҳўш?..
— Ошхонага киринг.
— Кирдим.
— Қўлингизга ликопчани олиб, уни зарб билан ерга уринг!
— Урдим.
— Энди синиқларини йиғиб, аввалги ҳолига келтиринг.
— Ие, хотин. Мен пластик тарелкани ерга ургандим. Сингани йўқ...!
— Оббо! Минг йиллик ривоятни расво қилдингиз. Келинг, тезроқ олиб кетинг. Ота-онамга бирровга келдим, дегандим, - дебди хотини.