Баъзи қоғоздаги ҳисоботлар стрелкасиз соатга ўхшайди.
Рақамлар бор-у, маъноси йўқ!
Бой амалдорнинг ўғли машинасида 2 кишини уриб юборибди. Бири машинанинг олд ойнасига урилибди. Иккинчиси эса йўл четидаги ариқ ичига тушиб кетибди.
Суд иши кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилаётганмиш:
“Биринчи пиёда машинанинг олд ойнасини синдиргани учун 2 йилга, иккинчи пиёда воқеа жойидан яширингани учун 3 йилга озодликдан маҳрум этилсин!”
Эрдан хотинига СМС:
— Хотин, ишхонада оёғимга темир тушиб кетди. Мафтуна шифохонага олиб келди. Энди оёғимни кесишар экан...
Хотиндан СМС:
— Мафтуна ким?!
Тўйдан бир ой ўтгач келин уйда қайнона-қайнотаси, ҳеч ким йўқ фурсатни кутиб, куёвни ёнига келиб дебди:
— Азизим, тўйимиздан аввал менга эътиборли эдингиз. Совғалар олиб берар эдингиз, ресторанларга олиб борар эдингиз...
Энди бўлса, на кино йўқ, на кўчага чиқмайман, совғалардан умуман ном-нишон йўқ!
Куёв бўлса:
— Қизиқмисан!? Қайси балиқчи қармоғига илинган балиқни чувалчанг билан боқиб юрганини кўргансан? – деган экан.
Руҳий касаллар шифохонасига борган психолог ҳаммани йиғиб, доскага машинани расмини чизибди-да, дебди:
— Ким шу машинага биринчи бўлиб ўтириб олса, уйга кетаверади.
Ҳамма жиннилар доскага қараб югурибди. Фақат биттаси жойидан турмабди.
— Сен нега турмадинг? - деб сўрашса, бояги жинни:
— Калит менда-ку, - деган экан.
Ота ўғлига дебди:
— Ўғлим, мактабдаги баҳоларингни қачон тўғрилайсан?
— Ҳаракат қиляпман адажон. Лекин устозим бир дақиқага ҳам журнални ташлаб чиқиб кетмаяптилар-да...
Бир чол кўп қаватли уйнинг тўққизинчи қаватида яшар экан. Уйига чиқишда ҳечам лифтдан фойдаланмас экан.
Шунда бир қўшни кузата туриб:
— Отахон, тайёр лифт туриб, нега нуқул зинадан чиқасиз?, - деса, чол:
— Э, болам! "Лифт тўрт киши учун" деб ёзиб қўйилган. Тўрт кишини қаердан топаман? - дермиш.
Табиатда 25 градус совуққа ҳам чидайдиган учта мавжудод бор:
1. Пингвинлар
2. Оқ айиқлар
3. Мини юбка кийган олифта қизлар!
Бир йигитни акаси Россиядан телефон қилиб:
— Вой ука, мен бу ерда онамни кўриб юрибман, - дебди.
Укаси бўлса:
— Мен онамни олдидаман. Мени ҳам кўряпсизми?!, - дермиш.
Машҳур авиакомпания янги учувчиларни ишга олиш мақсадида номзодларни суҳбатга чақирибди.
Суҳбатга биринчи бўлиб немис кирибди:
— Нечи йилдан буён учасиз?
— Уч йил.
— Қанча маош олишни хоҳлардингиз?
— Уч миллион. Бир миллион ўзимга, бир миллион хотинимга ва бир миллион суғуртага.
Суҳбатга иккинчи бўлиб инглиз кирибди.
— Нечи йиллик тажрибангиз бор?
— Олти йиллик.
— Маошингиз қанча бўлишини хоҳлайсиз?
— Олти миллион. Икки миллион ўзимга, икки миллион хотинимга ва икки миллион суғуртага.
Учинчи бўлиб суҳбатга рус кирибди:
— Нечи йилдан бери парвоз этасиз?
— Эй, мен умуман баландликдан қўрқаман. Лекин тўққиз миллион олишни истайман. Уч миллион менга ва уч миллион сизга...!
Авиакомпания директори ақлдан озай дебди. Ҳайратланиб яна сўрабди:
— Унақада ким учади?
— Немис-да! Ахир у уч миллионга рози-ку!