Бир отахон боғда айланиб юрган экан. Ёнидан бир чиройли кетворган қиз ўтиб колибди.
Шунда отахон:
— Тўхта қизим, бир қучоқлай 100 доллар бераман, - дебди.
Қиз:
— Йўқолингей, қанақа бемаза чолсиз, - деб жавоб берибди.
Отахон эса:
— 500 доллар бераман, - дебди.
Қиз:
— Жиннимисиз? - дебди.
Отахон:
— 1000 доллар бераман, - дебди.
Қиз ўйланиб қолибди-да:
— Ундай бўлса майли, - деб рухсат берибди.
Отахон қизни қучоқлаган ҳолда хўрсинармиш.
Қиз:
— Бобо нега хўрсинасиз, ниятингизга етдингиз-ку?! - деб сўрабди.
Шунда отахон:
— Энди 1000 долларни қаердан топаман? - дермиш
Бир йигит суҳбатдан ўтмоқда:
— Нима иш қила оласиз?
— Чуқур кавлай оламан.
— Яна-чи?
— Кавламаслигим ҳам мумкин.
Жиззахлик бир содда бола Москвага амакисиникига бораётган экан. Москвага етиб борибди. Ҳожатхонага борса: "Ж" ва "М" ҳарфлари турганмиш.
Бола:
— Жиззахликлар "Ж"га, Москваликлар "М"га киради, деб ўйлабди ва "Ж"га кириб кетганмиш...
Афанди бир куни тўйга борди. Унинг ёнида ўтирган бир савдогар очофатлик қилиб еганига қаноатланмай, дастурхондаги қанд-қурслардан олиб, чўнтакларини тўлғазди. Афанди буни кўриб ёнида турган чойнакни олди-да, секин унинг чўнтакларига қуя бошлади. Савдогар пайқаб қолиб, жаҳл аралаш Афандидан сўради:
— Нега чўнтагимга чой қуйяпсиз?
— Чўнтагингиз қанд-қурсни кўп еб чанқаб қолгандир,— деди Афанди.
Жудаям зиқна бой бўлган экан. Бир куни қўшни қишлоққа ошнасиникига меҳмонга борибди. Энди ўтирган экан, уйдаги шамни ўчириб келдимми йўқми, деган савол қийнай бошлабди. Бориб келай деса йўл узоқ, бормай деса шамни эриб қолишини ўйлаб юраги увишиб кетибди. Охири чидолмай йўлга тушибди. Халлослаб уйига келиб, эшикни тақиллатибди. Хотини чиқиб, эшикни очмоқчи бўлган экан...
Бой:
— Эшикни очма, ҳадеб очиб ёпилаверса эшик емирилиб кетади. Уйдаги шамни учириб қўй, шуни айтишга келган эдим. Мен шундоқ изимга қайтиб кетаман. Тайёр ошдан қолмай.
Хотини:
— Вой дадажониси-ей, менку шамни аллақачон ўчириб қўйганман, сиз шу гапни айтиш учун шунча йўл босиб келдизми, ковушингизни тагини емириб?
Бой:
— Хавотир олма хотин, ковушим қўлтиғимда!

Ишдан қайтган эр овқатланишга ўтирса, хотини сўрабди:
— Пайпоғингизни алмаштирмадингизми?
— Алмаштирдим, - дебди эри.
— Ишдан кийиб келган пайпоқни ечинг! - дебди яна хотини.
— Ечганман хотин, - деса, хотини:
— Унда нега бунақа ҳид келяпти? - дебди.
Эри:
— Шунақа қилишингни билиб, ечган пайпоғимни чўнтагимга солиб олган эдим, кўрсатаман деб, мана, - дермиш эри.

Раҳбарининг имзосини қўйиб ўрганган бухгалтер, ишдан бўшагач раҳбарини номига бешта кредит олишни уддалаган экан.
Агар қўл телефонингизни қуввати иш кунининг охирига келиб 95%ни кўрсатаётган бўлса, демак шу куни ростан ҳам ишлангансиз.
Ота ўғлига:
— Сен пианинода кўпроқ машқ қилишинг керак.
Ўғли:
— Бундан ортиғи бўлмайди. Бутун подезд кўчиб кетди-ку.
Ақлли ота ўғли мактабда сўкиниб гапирмаётганини текшириш учун болға билан ўғлини бармоғига уриб кўради.