Шунчаки ўрнимга ётсам – ухлаб қоламан.
Китоб ўқиш учун ётсам - ухлаб қоламан.
Бироз телевизор кўрай, деб ётсам – ухлаб қоламан.
Ухлаш учун ётсам, ухлаб бўпман!!!
Профессор:
— 1565 йили нима бўлган?
Талаба:
— Шекспир туғилган.
Профессор:
- 1566 йилда-чи?
Талаба:
— Шекспир бир ёшга тўлган.
— Янги йил байрамида соат 12:00га бонг ураётса, бир эркак ният қилибди:
"Шу йили соҳибжамол, чиройда тенгсиз қизлар билан танишиб олай...! "
— Хўш, танишибдими чиройли қизлар билан?
— Ҳа, албатта! Хотини яна иккита эгизак қизалоқларни туғибди...
— Одил айт-чи, Пушкиннинг "Татьянага мактуб" асарини ўқиб келдингми?, - сўрабди ўқитувчиси.
— Йўқ!, - дебди ўқувчи.
— Нега?
— Ўзингиз айтгансизку, "Бировни мактубини ўқиш ёмон одат" деб, - дермиш.
Бир жинни қўлига кўзгу олиб, шеригига деди:
— Қара манави одам менга ўхшаркан.
Иккинчи жинни ҳам кўзгуни шеригининг қўлидан олибди-да:
— Аҳмоқ! Ахир бу менманку!, - деган экан.
Боласини олиб кетиш учун боғчага келган она тарбиячи ўриндиқда ухлаб ётганини, болалар эса майдончада бир ўзлари телефон ўйнаб ўтиришганини кўриб жаҳли чиқиб кетибди. Тарбиячини тепасига бориб баланд овозда:
— Бу нимаси? Ҳамма болалар қочиб кетишади-ку, - деса,
Тарбиячи:
— Тинчланинг, ҳеч қаёққа кетишмайди. Чунки Wi-Fi фақат майдончани ичида ишлайди, - дермиш.
Уйда Wi-FI ишламай қолди. Ҳозир бориб идишларни юваман, кирларни юваман, уй тозалайман, кечки овқатни тайёрлайман, ...
Ие, ана бўлди! Ишлаб кетди!
Бир киши ҳамкасбини учратиб қолиб сўрабди:
— Нимага иш вақтида кўчада юрибсан?
— Иш вақтида жароҳат олдим, таътилдаман!
— Қандай жароҳат олдинг?
— Креслода ухлаб қолиб, ерга йиқилиб тушдим.
Дорихонада:
— Гижжа ва паразитларга қарши дори беринг.
— Катталар учун ёки ёш болаларгами?
— Узр, мен гижжаларни ёшидан бехабарман!
Бир киши тилла балиқ ушлаб олибди.
— Тила тилагингни эй яхши инсон! - дебди балиқ тилга кириб.
— Машина олишни истайман, - дебди киши.
— Кредитгами ёки нақдгами? - дебди балиқ.
— Пахта ёғида қовурайми сени ёки писта ёғидами? - дебди ҳалиги киши.