Мактабда оралиқ имтиҳон топшириладиган кун. Дарс бошланибди. Ўқитувчи:
— Ҳозир имтиҳон топширасизлар.
— Устоз, калькулятордан фойдалансак бўладими?
— Бўлади.
— Менделеев жадвалидан-чи?
— Бемалол. Ёзинглар, мавзу “Иккинчи жаҳон уруши”.
Ҳайвонот боғи. Маймун турган қафас ёнида қизалоқ ойисидан сўради:
— Ойи, нега маймунлар юзларини бўяб олишган?
— Бошқа маймунларни қўрқитиш учун.
— Ие, унда сиз дадамни қўрқитиш учун бўяниб олар экансиз-да, а?
Ёнида индамай кетаётган дадаси жавоб берди:
— Йўқ қизим. Онанг кўчадаги одамларни қўрқитиб юбормаслик учун бўянади.
Компьютер дастурчиси пианинонинг олдига келиб, уни узоқ кўздан кечириб, дермиш:
— Клавиатура ноқулай. Бор-йўғи 84 та клавишалар бор, уларни-ям яримидан кўпи функционал клавишлар. Ҳеч қайсида ёзуви йўқ. Лекин «Шифт»нинг оёқ билан босилиши зўр экан.
Бир куни шифохонада бемор ухлаб ётса, врач уни уйғотиб:
— Уйғонинг! Уйқу дори ичадиган вақтингиз бўлди, - деган экан.
Қиз онасига:
— Ойи, сизга муҳим гапим бор. Мен эрга тегаяпман.
— Уятсиз жонимга тегиб кетдинг. Ахир 5 марта эрга тегиб ажрашдинг, энди жи-и-и-и-м ўтир тушиндингми?!
— Ойиижооон, хўп дея қолинг, тегаман-у, тезда қайтаман. Майлими ойииии?
Шифохоналарда "Саломатлигингиз ўз қўлингизда" - деган ёзув туради. Манимча яқин орада уни "Саломатлигингиз ўз чўнтагингизда" - деб ўзгартириб қўйишса ажабмас.
Бир йигит Болгарияга борибди. У ерда бир қизни яхши кўриб қолибди.
Йигит қизга:
— Сени миллатинг нима?
Қиз:
— Мен болгаркаман.
Йигит:
— Мен эса дрелман, - дермиш.
Эр-хотинлар учун маслаҳат:
"Узоқ умр кўрайлик десангиз, кўпроқ мева енг, бир-бирингизни эмас!"
— Кабоб пишираётган нима учун елпиб туришади?
— Кўмир яхши ёниши учун.
— Йўқ. Қўшниларга кабоб ҳиди яхшироқ етиб бориши учун.
Хотин эридан сўрабди:
— Энг бахтли кунларингиз қачон бўлган адаси?
Эр дебди:
— Тўйимиз бўлган кунни эслайсанми?... Ўша куни бахтли кунларим тугаган экан...