Эр:
— Итимизга икки юз грамм колбаса бериб юборинг.
Хотин:
— Адаси итимиз йўқ-ку...
Эр:
— Ириллама.
— Ака, ўзи Англияга 2 кунга бориб келган бўлсангиз, қаердан шунча пул ишладиз?
— Картадан ютиб олдим, - дермиш
— Қанақа қилиб?
— Скверда кетаётсам, 2 та Англичан сувара ўйнаб ўтирган экан. Кейин бири манда 21 деса, иккинчиси ютқаздим деб пул берибди.
Мен ҳайрон бўлиб:
— Нимага бу картасини очмасаям, ютқаздим деб пул тутқаздингиз? - десам.
— Бизда джентелменнинг сўзи қонун, - деб айтди.
Буёғи энди, окалар, ишанаверинг бўлиб кетди.
— Сизга ишонч билдирган инсонларни қандай қилиб алдашингиз мумкин!?
— Тўғри тушунинг ўртоқ судья, уларни ишонтириш ҳам осон бўлмади!
— Энг бахтли кунларингиз қачон бўлган адаси?
Эр дебди:
— Тўйимиз бўлган кунни эслайсанми?... Ўша куни бахтли кунларим тугаган экан...
— Ойижон, манави суратда ёнингизда турган келишган, чиройли йигит ким?
Онаси дебди:
— Сени аданг-ку қизим.
Қизалоқ диванда беўхшов, хурпайиб телевизор кўриб ётган адасига қараб:
— Бу ким унда? - дермиш.
—Устоз, ўзимдаги камчиликларни қандай билиб олсам бўлади?
Устоз жавоб берди:
—Хотинингни бирорта камчилигини уни ўзига айтсанг, нафақат сени камчиликларинг, балки бутун уруғ-аймоғингни камчиликларини билиб оласан.
"Ҳозир қаердадир ман танимаган бўлажак эрим қайсидир қизга ҳайрли тун тилаб смс ёзаётгандир. Ха-ха, у ўйлаяптики ўша қиз унинг келажаги, хотини бўлади деб. Чучварани ҳом санабсиз азизим! Сизни катта сюрприз кутяпти!"
— Афандим, эрталабдан бери бошим қаттиқ оғрияпти. Нима қилсам экан? - деб сўраса, Афанди жавоб берибди:
— Ўтган куни тишим қаттиқ оғриганда суғуриб ташлагандим. Фойдаси бўлди лекин, - дермиш...
— Устоз, одам қандай туш кўради?
Ўқитувчи:
— Одамлар ухлаган пайт сочлари тикка бўлиб, антенна ролини бажаради. Шунда бемалол туш кўради, - деса, бир бола хафа бўлиб:
— Мени дадам ғирт кал. Унақада умуман туш кўролмас эканларда деса, Ўқитувчиси:
— Сен хафа бўлма, аксинча, сени даданг энг кўп туш кўради. Чунки дадангни боши параболическая антенна, - дермиш.
— Нимага хурсандсан? - дебди.
Жинни:
— Палатадаги шеригимни бошини узиб, беркитиб қўйдим. Уйғонса, роса излайди, - деган экан.





