Бир куни Тико севгилиси Матизга хат ёзибди:
— Салом азизам Матизхон! Кеча ойингиз Дамас опани кўргандим. Дадангиз Нексия ака билан бирга кетаёткан эканлар.
Сигнал чалсам қарашмади.
Кейин билсам сизга олифта Спаркдан совчилар келган экан. Унинг амакилари Эпика ва Каптивалар тўй қилмоқчи экан.
Мен ҳозир арендадаман қутилиб бўлишим билан амаким Малибу ва Орландоларни совчиликка юбораман!
Сиз моторизга қулоқ тутинг. Ҳа айтганча, келгинди BMW орқездан юрган экан.
Айтиб қўйинг, рашким ёмон. Бензин бакини тешиб қўяман!
Мен сизни сўнги бензиним қолгунича севаман!
— Айрим рақамларни атайлаб, шу рақамдан бўладиган қўнғироқларни кўтармаслик учунгина телефонга сақлаб қўяман.
Бир куни футбол ўйинидан олдин бир ўйинчига тренери рақиб жамоа хавфли ҳужумчисининг ёнидан жилмай ўйнашини айтибди. Бироздан сўнг рақиб ҳужумчи “Қизил карточка” олиб, ўйиндан чиқиб, заҳирага бориб ўтирса, бояги ўйинчи ҳам унинг ёнига бориб ўтириб олган экан.
— Кеча хотиним янги олиб берган машинани пачоқ қилибди.
— Хотинингни ўзини аҳволи яхшими?
— Ҳозирча яхши. Беркиниб олган, тополмаяпман!
— Бошлиқ, бугун ишдан эртароқ кетсам майлими?
— Неча дақиқага?
— Мумкин бўлса, 480 дақиқага.
Йигит онасига:
— Сиздан рухсат сўрамасдан бирор иш қилишим учун нечи ёшга киришим керак, - деса, онаси:
— Бунақа ёшга ҳали аданг ҳам кирмаган ўғлим, - дебди.
— Дўстим, мен фарзандли бўлдим.
— Ие, зўр-ку! Табриклайман! Хотининг хурсандми?
— Хотинимга ҳали айтганим йўқ. Билса, ўлдиради мени.
Ўзбек футболчиларининг жаҳон чемпионатига чиқмаётганини сабаблари:
1. 2010 йил – Африка жуда иссиқ эди.
2. 2014 йил – Бразилия узоқлик қилди.
3. 2018 йил – Россияга ўзбеклар борса, қурилишга келишди деб ўйлашади.
4. 2022 йил – бир баҳона топилиб қолар ...
Мактабда оралиқ имтиҳон топшириладиган кун. Дарс бошланибди. Ўқитувчи:
— Ҳозир имтиҳон топширасизлар.
— Устоз, калькулятордан фойдалансак бўладими?
— Бўлади.
— Менделеев жадвалидан-чи?
— Бемалол. Ёзинглар, мавзу “Иккинчи жаҳон уруши”.
Ҳайвонот боғи. Маймун турган қафас ёнида қизалоқ ойисидан сўради:
— Ойи, нега маймунлар юзларини бўяб олишган?
— Бошқа маймунларни қўрқитиш учун.
— Ие, унда сиз дадамни қўрқитиш учун бўяниб олар экансиз-да, а?
Ёнида индамай кетаётган дадаси жавоб берди:
— Йўқ қизим. Онанг кўчадаги одамларни қўрқитиб юбормаслик учун бўянади.