Бир куни тунда афанди меҳмондан қайтаётса, йўлида бой учраб қолибди.
Бой афандини камситмоқчи бўлиб:
— Ҳа, афанди, сенмидинг? Мен бўлса мол келяпти деб ўйлабман, - деса, афанди ҳозиржавоблик билан:
— Ие, бойота! Мен сизни одамга ўхшатиб юборибман, сиз экансиз-ку, - деган экан.
Бир куни доллар оламдан ўтиб, дўзахга тушибди. Қараса, жаннатда фақат сўмлар юрганмиш. Шунда у:
— Менинг қадрим баланд эди. Нега жаннатда сизлар юрибсизлар? – деса, сўмлар жавоб қайтарибди:
— Сен бирор маротаба эҳсон қутисига тушганмисан?
Бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчиларига:
— Қўлимда иккита олма бор эди. Биттасини еб қўйдим. Нечта қолди? - деса, орқада ўтирган бир бола синфдошига қараб:
— Кап-катта одам шунча бола турганда, олмани ўзи еб қўйиб, энди уялмасдан биздан сўрашини қара! - дермиш.
Ҳамма имтиҳон топширувчи талабаларга омад тилаймиз!
Айниқса, дарс қилиш ўрнига латифа ўқиб ўтирганларига!!!
Қиз болани биринчи учрашувдаёқ ҳайрон қолдирмоқчи бўлсангиз, учрашувга келманг. Шунда у ҳайратда қолади.
Бир куни илон велоcипед миниб кетаётган экан..
Маҳбус хотинидан хат олибди. Ўқиб чиққач, камерадошлари:
— Хотининг нима деб ёзибди? - деса, маҳбус:
— Э, ўғлим иккинчи йил ҳам бешинчи синфда қоладиган бўпти… Оиламизни шарманда қилибди ярамас! - дермиш.
Бир йигит Францияга саёҳат чиптасини ютиб олибди. Лекин франсузчани билмас экан. Нима қилишини билмай, дўстидан маслаҳат сўрабди:
— Ўртоқ, бошим қотди. Францияга кетяпман-у, француз тилини билмайман!
Дўсти маслаҳат берибди:
— Шу ҳам муаммоми?! Ҳар бир сўзингни олдига "Ф" ҳарфини қўшиб гапираверасан…
Йигит Францияга борибди. Ҳамма ёқда фрунцузлар…
Шаҳар айланиб юриб, адашиб қолибди. Шунда йўлни сўраш учун бир франциялик одамни тўхтатиб сўрабди:
— Фалом, фака! Фузр, фанави фўча фаерга фолиб форади? – деса, ҳалиги француз одам қараб туриб:
— Фэ фоғайни, фўзим фам филмай фурибман, - деган экан.
Бир талаба йигитга ҳар куни автобусда қари кампир ерёнғоқ берар экан.
Охири йигит сўрабди:
— Нега ҳар куни мени ерёнғоқ билан сийлайсиз? Атайлаб мени деб сотиб оласизми?
Кампир жавоб берибди:
— Йўқ. Мен ҳар куни Сникерс ейман. Шоколадни ичидан чиқган ёнғоқларни тишим йўқлиги учун оғзимда у ёққа, бу ёққа оламан-да, чайнаб ютолмайман. Кейин шуларни сенга илинаман-да болажоним.
Ҳамманинг ўз бахт формуласи бор. Масалан ман хонам шипига "Эртадан югуришни бошлайман!" деб ёзиб қўйганман. Ва ҳар куни эрталаб уйғонганда бу ёзувга кўзим тушади ва "Ҳайриятки бугундан эмас, эртадан экан!" деб хурсанд бўлиб қўяман...