— Кеча яқин дўстим билан узоқ маслаҳатлашиб ичишни ташладик
— Ў-ў зўрку. Бугун юварканмизда.
Бир йигит автобусга чиқибди. Қараса, ёнида кетворган бир қиз турганмиш. Йигит қизга маҳлиё бўлиб қолибди.
Бир пайт қиз:
— Салом! — дебди. Йигит ҳам шоша-пиша алик олибди.
Қиз:
— Ишлар яхшими?
Йигит:
— Раҳмат, ўзингиз тинчмисиз?
Қиз:
— Мен ҳам яхши. Нима қиляпсиз?
Йигит:
— Уйга кетяпман.
Қиз:
— Кечқурун бўшмисиз? Агар бўш бўлсангиз кинога борардик!
Йигит:
— Ҳа, бўшман!
Қиз:
— Унда кечки 18:00да қўнғироқ қилинг!
Йигит:
— Ҳўп бўлади! Рақамингизни айтинг! — деса, қиз индамасмиш.
Йигит яна:
— Рақамингизни айтинг! - деб қизни туртса.
Қиз қулоғидан наушникни чиқариб:
— Тинчликми ака? Нега туртасиз? — дермиш.
Поезд купесида эр-хотин ва яна икки медик кетишяпти. Хотин роса кўп гапирар экан, ҳар бало деб тинмай гапириб кетаверибди. Хотин ўз эҳтиёжи билан купедан чиққан экан, медиклар эрга:
— Вой оғайни бунақа хотин билан қандай яшаб юрибсан? Бир умр бунинг дийдиёсини эшитиб ўлиб кетасанку. Яхшиси ҳозир Москвадаги бир хирургни адресини бераман, хотинингни миясини операция қилиб беради, қарабсанки камгап ажойиб хотинли бўласан, нархи ҳам қиммат эмас бори йўғи 1000$га гаплашиб бераман.
— Жиннимисилар қанақа минг доллар, кавказликлар билан гаплашиб қўйганман, атиги 200$га отиб ташлашаркан. Ўша ёққа олиб кетаябман.
Бошлиқни хонасини тозалаётган фаррош аёлни қулоғи эшитмас экан. Бир куни токчадаги гулдон ерга тушиб синибди. Фаррош аёл орқасига ўгирилиб синган гулдонга қараган экан, бошлиқни юраги ёмон бўлиб қолибди. Чунки ўша фаррош опа махфий йиғилишларда бемалол хонани тозалаб юраверган экан-да!
Мени хотиним эртакдаги ҳаётни орзу қилади. Лекин эртакдаги ҳаётга бизда фақат пул тўғри келади.
У ҳам бўлса "Бир бор экан, бир йўқ экан. У ҳам бўлса пул экан" деган жумла тўғри келади.
Болакай:
— Буви, кўзингизни юмиб туринг!
Бувиси:
— Нега?
Болакай:
— Ойим айтдилар. Сиз кўз юмсангиз, онам тинч яшар эканлар.
Машина ҳайдаб кетаётган дўстидан оғайниси сўрабди:
— Дўстим, нега йўлнинг ўнг ва чап тарафларига қараяпсан? Ахир бу йўл бир томонлама ҳаракатланадиган йўл-ку?!
— Э-э, бу ерни Қашқадарё дейди. Керак бўлса тепага ҳам қараш керак!
Уяли алоқа оператори раҳбарига телефон қўнғироғи орқали шикоят тушибди:
— Алло, сизни ходимларингиз шанба куни тушдан кейин умуман гўшакни кўтаришмайди!
Раҳбарнинг жавоби:
— Бир нечта ходимларим гўшакни талашиб жанжаллашишади.
Душанба куни эрталаб ғолиб чиққан ходим гўшакни кўтаради.
Бир йигит хонасида нос чекиб ётса, отаси кириб қолибди:
Шунда йигит нима қилишини билмай, кўйлаги ичига қараб, "Туф-туф-туф чўчиб кетдим", деган экан.
Эр-хотин ажрашишмоқчи бўлибди. Суд жараёнида тортишиб қолибди:
— Иккита фарзандимиз мен билан қолади, биттаси сен билан! - дебди эри.
— Йўқ! Иккитаси мен оламан, биттасини сиз оласиз! - дебди хотини.
Судья ажрим қилибди:
— Уйга кетаверинглар! Тўртта фарзандли бўлганингизга келасизлар!