— Сиз жудаям жозибалисиз.
— Афсус, сиз ҳақингизда бундай дея олмайман.
— Унда менга ўхшаб алданг.
Талаба қанча ночор яшаса ҳам, домлаларни боқишга қурби етади...
Жиннилар жиннихона деворидан қочмоқчи бўлиб росса девордан сакрашни машқ қилишибди. Қочиш учун бир кунни режа қилишибди. Ўша кун келганда, тундан тонгача ёққан ёмғир деворни ағдариб юборибди.
Тонгда бир жинни ташқарига чиқибди ва ҳафа бўлиб қайтиб кириб шерикларига:
— Режамиз барбод бўлди. Қоча олмаймиз, девор ағдарилиб кетибди.
Она-тили дарсида ўқитувчи охирги партада саримсоқ еб ўтирган боладан:
— "Овчи милтиқ ўқлади" - деган гапни келаси замон феълини топчи, - деса.
Ҳалиги бола:
— Гумбуррр-гуммбууррр, - дермиш.
— Ойи, кўчага чиқиб ўйнасам, майлими?
— Шу кир қулоқларинг биланми?
— Йўқ, ўртоқларим билан.
Хотин эрига:
— Келинг, эртага иккимиз "меҳмон-меҳмон" ўйнаймиз!
— Ҳўш, меҳмон ким бўлади?
— Албатта, мен. Сиз мезбон сифатида уйларни йиғиштириб, овқат пишириб турасиз.
Дунёда 6та жинни бор:
1 - жинни футболчи - ўзи тепиб, ўзи қувлайди.
2 - жинни тикувчи - ўзи қирқиб, ўзи ямайди.
3 - жинни ўқитувчи - ўзи билганини, ўқувчилардан сўрайди.
4 - жинни сартарош - ҳаммани сочини оладию, ўзини сочини бошқага олдиради.
5 - жинни трамвайчи - ҳаммани уйга элитиб, ўзи уйга пиёда кетади.
6 - жинни шу темани ўкийди-ю, кулиб қўяди.
Операциядан чиққан отахоннинг олдига кўргани дўстлари киришибди. Уч дақиқадан сўнг бемор отахон жон холатда қимирлаб, қоғозга бир нимани ёзиб жон берибди.
Дўстлари:
— Ўлимидан олдин кўрганимиз яхши бўлди. Нима ёзди экан деб ёзувни ўқишса:
— Кислород шлангидан оёкларингни ол падарланат деб ёзилган экан.
Бир куни доноларни доноси шогирдларига:
— Мавлонолар, ичимизда энг доноси ким эрур - деб.
Шунда шогирдлари:
— Доноларнинг доноси, ўзингизда устоз! - дейишибди.
Шунда устоз:
— Бале, бале, ҳақ гапни айтингиз. Бу қадар билимдон шогирд бўласиз деб ҳеч ўйламагон эрдим, - дермиш.
Бир киши таксига ўтирибди. Кейин йўлда кетаётиб, шофердан сўрабди. Ака, менинг ҳам рулим бор, шуни ҳайдаб кетсам майлими, - дебди.
Шофер эса:
— Менга нима, ҳайдасанг, ҳайдавер - дебди.
Шу икки-овлон ҳайдаб кетаётишса, ёнлигисидан бир Мерседес ўтиб қолибди.
Мерседеснинг ҳайдовчиси бу жинниларга ҳайрон бўлиб қараб турса, ҳалиги йўловчи рулни бирдан ўнгга буриб юборибди. Тентираб қолган Мерседес ҳайдовчиси ҳам рулини ўнга буриб бориб, битта столбани сўқибди.
Ҳалиги йўловчи, ҳўрсиниб:
— Менда ҳам кеча ҳудди шундай бўлганди, - дермиш.