Инха университети олимлари янги робот-одам яратишибди. У ҳатто ўчирилган ҳолатда ҳам 3та функцияни бажарар экан: кийиниш маданияти бўйича текин маслаҳат бериш, атрофдагиларни сўкиш ва ундан кейин кечирим сўраш.
— Дўстим, бу иссиқлар қачон тугаркин?!
— Қишгача тугаб қолар...
Ёзда таътилга чиқдим. Таътил пулимни олишим билан кўз ўнгимга Туркия келди.
“Келақол! Денгизда мазза қилиб дам олиб кетасан!” – деб чақирди у мени.
Кейин Париж қичқирди:
“Салом! Эйфель минорасига чиқишни, сайёҳат қилишни ёқтирмайсанми!?”
Охири кўз олдимга Қўйлиқ бозорида, тонгги улгуржи бозор келди:
“Мана, келақолинг! Қишга мураббо, компот ёпиб оласиз. Ўрик, олма, олча, олхўрилар бор...!”
Гўзал бир қиз кўчада кетаётиб қоқилиб тушибди.
Буни кўрган йигит кулиб юборса, қиз дебди:
— Яхши-ям мени эркаклар кўрмади. Жуда уялган бўлардим...
Икки дугона китоблар ҳақида суҳбатлашиб ўтиришибди:
— Сен қандай мавзудаги китобларни ўқишни ёқтирасан?
— Ҳар хил мавзудагиларини. Аммо, қаҳрамонлари кўп бўлган китобларни ўқишни ёқтирмайман!
— Нега?
— Қаҳрамонлар кўп бўлса, чалғиб кетаман.
— Ундай бўлса дугонажон, сен фақат “Робинзон Крузо”ни ўқишинг керак экан!
Ҳақиқий йигит кишини тарбиялаш қандай қийин?!
Айниқса, у қайнонангизнинг ўғли бўлса.
Икки маст одам такси тўхтатиб:
— Чилонзорга! – деб машинага ўтирибди.
Ҳайдовчи “Бир буларни таъзирини берай!” деб 2-3 мартта газни босибди-да:
— Етиб келдик! – дебди.
Маст кишилар машинадан тушиб:
— Секинроқ ҳайдасанг бўлмайдими!? Биз сенга картошка эмасмиз! – дейишибди.
Бир киши янги запорож машинасини сотиб олибди. Бензини тугаб, машина ўт олмай қўибди. Шунда ҳалиги киши запорожни олд капотини очса, мотор йўқ эмиш. У моторни кимдир ўғирлаб кетган деб ўйлабди-да, орқа капотни очиб қараса мотор бор эмиш. “Ҳайрият заҳира мотори бор экан. Ҳозир олиб жойига ўрнатаман” деб моторни еча бошлабди...
Бир йигит дўстидан:
— Нега кечаси ухламайсан? Бирор муаммоинг борми?
— Ҳа, муаммоим бор! Тунги сменам!
Офис ходимлари суҳбатидан:
— Қара, яна бир ҳоким пора билан ушланибди.
— Эски хабарларни ўқияпсан!
— Эски эмас, янги...
— Буни янгилиги қолмади!