Афанди врач бўлиб ишлар экан.
Бир йигитни боши оғриб Афандини ёнига бориб дебди:
— Бошим оғрияпти, - деса, Афанди уни орқасига укол қилиб қўйибди. Йигит:
— Нега бошим оғриса, орқамга укол қилдингиз? – деб сўрабди.
Афанди:
— Шу укол бошинггача чиқиб боради, - дермиш.
Агар аёлингиз сизни чўнтагингизни текширмаслигини айтса, ишонманг. Бор-йўғи чўнтагингизга аёллар лаб бўёғини солиб қўйсангиз бас!
Алпинистлар тоғ чўққисига кўтарилишяпти. Алпинистлардан бири тўсатдан пастга қулабди.
— Оғайни тирикмисан?
— Ҳа, тирикман.
— Ҳеч қаеринг лат емадими?
— Йўқ, ҳали лат емади.
— Ундай бўлса тепага кўтарил.
— Кўтарила олмайман.
— Нега?
— Чунки мен ҳалиям қулаяпман...!
Ит етаклаб келаётган кишидан бир ўткинчи сўради:
— Итингизни зоти қанақа?
— Полициячи ит, - жавоб берди эгаси.
— Лекин кўринишидан умуман ўхшамайди-ку!? – дебди яна қизиқувчан одам.
— Буни ҳеч ким пайқамаслиги керак. Чунки итим махфий полициячи, - жавоб берибди ит эгаси.
— Ўртоқ, мени ҳам кутиб тур, бирга борамиз.
— Кутолмайман. Бирга ошим бор.
Жаҳли чиққан эр хотинига дебди:
— Нега менга ароқ ичишга рухсат бермайсан!? Ахир кап-катта одамман-ку!
Хотини бўлса:
— Сиз ароқ ичиб олгач, ўзингизни ушлаб туришни билмайсиз! – деса, эри:
— Ҳар сафар ичганимда секин ўрганиб боряпман-да! – дермиш.
Харидор дўконда:
— “Хонаки товуқ тухумлари”... Товуқларни ўзи қани?
Сотувчи:
— Катакда, албатта!
Харидор:
— Нариги дўконда “Хонаки товуқ гўштлари” деб ёзилган экан. Шунга сўраяпман...
Агар сиз ҳар ой олган маошингизни қутичага солиб борсангиз-у, бир йилдан кейин қутичада ҳали анча бўш жой борлигини кўрсангиз, асло ҳайрон бўлманг! Шунчаки, қутича кенгайиб бораётган бўлади...
— Дўстим, бу иссиқлар қачон тугаркин?!
— Қишгача тугаб қолар...
Ёзда таътилга чиқдим. Таътил пулимни олишим билан кўз ўнгимга Туркия келди.
“Келақол! Денгизда мазза қилиб дам олиб кетасан!” – деб чақирди у мени.
Кейин Париж қичқирди:
“Салом! Эйфель минорасига чиқишни, сайёҳат қилишни ёқтирмайсанми!?”
Охири кўз олдимга Қўйлиқ бозорида, тонгги улгуржи бозор келди:
“Мана, келақолинг! Қишга мураббо, компот ёпиб оласиз. Ўрик, олма, олча, олхўрилар бор...!”