Иккита бойнинг суҳбати:
— Ҳозирги замонда ҳалол бўлиб яшаш қийин...!
— Сенга бу гапни нима алоқаси бор?!
Хотин эрига дебди:
— Адаси, мен ҳомиладорга ўхшайман. Энди нима бўлади?
Эри:
— Нима бўларди!? Ўғил ёки қизимиз бўлади...
Бир куни уч тажрибасиз овчи овга чиқишибди. Катта кавак олдига келиб тўхташибди.
— Бу нимани ини, - дебди биринчиси.
— Бу қуённи ини, - дебди шериги.
Кавакни рўпарасида ётиб олиб кутишибди. Қуён чиқиши билан отишибди.
Яна кетаверишибди. Йўлда катта кавак чиқибди. Бу сафар жуда-ям катта эмиш.
— Бу қайси ҳайвоннинг ини, - сўрабди бири.
— Билмадим. Аммо рўпарасида ётиб олиб, кутамиз. Чиқиши билан отамиз, - дейишибди.
Эртасига газетада хабар чиқибди: "Уч ҳаваскор овчини поезд босиб кетди".
Такси тўхтатган 4 та йигит:
— Вокзалга ташлаб қўясизми?
— Ўтиринглар!
Ҳайдовчи:
— Росса ичганмисизлар дейман-а, йигитлар?!
— Йўғ-е, нималар деяпсиз?!
Ҳайдовчи:
— Автомобилни олди ўриндиғига тўртталангиз ҳам ўтириб олганингизни кўриб сўраяпман-да!!!
Бир шоир ғазал битиб мавлоно Абдурахмон Жомийнинг ҳузурида ўқиди. Сўнг қаддини ғоз қилиб деди:
— Ғазални подшо саройининг дарвозасига осиб қўймоқчиман, зеро эл аро шуҳрат топса.
— Унда ғазални сеникилигини қаердан билишади? Эл аро машҳур бўламан десанг, ғазалингни ёнига ўзингни ҳам осиб қўй, - деди мавлоно Жомий.
Бир куни афанди эшаги билан кетаётса, иккита одам афандини устидан кулмоқчи бўлиб:
— Салом қани? - дебди.
Шунда афанди эшагига қараб:
— Ўртоқларингга салом бермайсанми? - деган экан.
Гумондор шахс ва терговчи суҳбатидан. Терговчи:
— Бизга фақатгина жиноят содир этган одам ўқитувчи экани маълум. Айтгандай соат нечи бўлди экан?
Гумондор:
— Ҳали танаффузга анча бор...!
Институт аудиториясида дарс кетяпти. Ўқитувчи доскага мураккаб формулаларни ёзиш билан банд. Талаба йигитлар эса карта ўйини билан машғул.
Йигитлардан бири қўлидаги картани нотўғри ташлаб, ўйин қоидасини бузган эди, ёнидаги ўртоғи:
— Эй, тушунмадим...!!! Манга қара! Нима бу??? - деса, доскага ёзаётган ўқитувчи шошиб-пишиб:
— Ҳозир, ҳозир ҳамма формулаларни тушунтириб бераман, - дермиш.
Кечаси ичиб келган эр эрталаб зўрға бошини ёстиқдан кўтариб бақиряпти:
— Эҳ қайнонама, шунақаям одам бўласизми!
Бу гапни эшитган хотини югуриб келди:
— Тинчликми, онам сизга нима ёмонлик қилдилар?
— Тўғрисиямда! Қизларига шундай исм танлашганки, эрталаб эслай олмайман!
Бир эркак уйга келса, хотини ётоқхонада ётган эмиш.
— Бемаҳалда нега бу ерда ётибсан? - деса, хотини:
— Юрагим ҳуруж қилиб қолди, - дебди.
Эри тез ёрдамга қўнғироқ қилиш учун йўлакдаги телефонга югуриб чиқса, ўғли дебди:
— Ада, шкафни ичида қўшни амаки ўтирибди!
Эр ётоқга қайтиб кириб, шкафни очса, ҳақиқатдан қўшни киши кийимсиз ўтирган экан.
Шу пайт эрини жаҳли чиқиб кетиб, шкаф ичидаги қўшнисига қараб:
— Анави ерда хотинимни юраги ҳуруж қилиб ётибди, сен бўлса шкафни ичида хотиржам ўтиришингни қара! - дермиш.