Синф хонасига кириб келган ўқитувчи сумкасидан бир нарсани узоқ қидириб:
— Кўзойнагим уйда қолиб кетибди шекилли, - деди асабийлашиб.
Шунда 30 та бола бир овоздан:
— Ўзиз қолиб кетмабсиз-де...! - дермиш.
Иккита янги ўзбек, шаҳар ресторанида овқатланиб ўтиришса, биттаси:
— Официант бизга зуба чиcтка беринг? деса, - шериги:
— Бўлди, мени қорним тўйди, - дермиш.
Бошлиқ котибасига тайинлабди:
— Бу ҳужжат жуда-ям муҳим! Уни хавфсиз, тез топиладиган жойга қўйинг!
Котиба:
— Столимдаги атир-упаларимни ёнига қўйишим керак экан-да!
Бассейнга нохос тушиб кетган "Snickers" батончиги, бассейнда сузиб юрганлар орасида улкан ваҳима келиб чиқишига сабаб бўлди!
Эр хотинига дебди:
— Хотин, агар сени тиш тозалагичингда адашиб мен тишларимни ювган бўлсам, нима қилган бўлардинг?
— Зудлик билан янгисига алмаштирардим! Нима, мени тиш тозалагичимдан фойдаландингизми??? Ростини айтинг!
— Йўқ, йўқ!
— Қуриб кетсин! Энди барибир алмаштиришимга тўғри келади!!!
Икки яқин дугоналар суҳбатлашмоқда:
— Эшитишимча, йигитинг билан ажралишибсизлар...?
— Ҳа!
— Нима бўлди? Орангиздан бирор гап ўтдими?
— Масалан сен, ҳар куни ичадиган, тинимсиз чекадиган, сўкиниб гапирадиган ва ҳатто қўл кўтарадиган одам билан бирга яшай олармидинг?
— Йўқ, албатта!
— У ҳам бунга чидай олмади.
Яхши қиз, мен билан кинога тушасизми?
— Майли...
— Йигитингиз рашк қилмайдими ишқилиб?
— Мени йигитим йўқ. Уни эрим концертга бирга тушганимиз учун уриб ўлдириб қўйган!
Бир одам сайёҳлик фирмасига қўнғироқ қилибди:
— Алло, мен хорижда дам олмоқчиман!
— Қанча пулингиз бор?
— 500 минг!
— Дамингизни олинг!!!
Иккита ўқитувчи дарсдан кейин ресторанга бориб ўтиришибди. Ҳадеганда официант келавермабди. Шунда ўқитувчилардан бири ресторан менежерини чақиртириб шикоят оҳангида дебди:
— Қачондан бери ўтирибмиз. Нега официантлар биздан буюртма олишга келишмаяпти, келиб қарашмаяпти? - деса, менежер:
— Биздаги официантларни ҳаммаси сизни талабаларингиз экан. Шунга "Сен қара, сен қара!", - деб ошхонада беркиниб туришибди, - дермиш.
Ёш келин эрталаб ошхонага чиқибди-ю, аксира бошлабди.
Биринчи аксирганида кулиб:
— Буниси Январь, - дебди.
Бироздан кейин иккинчи мартта аксириб:
— Энди буниси Февраль, - дебди. Шунақа қилиб, Март, Апрель, Май, Июнь, Июль, ...
Бир пайт орқасига ўгирилиб қараса, қайнотаси ўтирган экан. Келин:
— Вой, адажон кўрмабман сизни. Анчадан бери ўтирибсиз? - деса,
қайнотаси:
— Январдан бери ўтирибман, - дермиш.