Иккита безори ярим тунда автобус саройига ўғриликка тушишни режалаштирибди.
Манзилга етиб келгач, бири дебди:
— Мен ичкарига кириб автобусни ҳайдаб чиқаман. Сен шу ерда қоровулни чалғитиб тур!
— Хўп, - дебди шериги.
Ичкарига кириб кетган ўғри ярим соат ўтса ҳам чиқмасмиш, бир соат ўтса ҳам чиқмасмиш.
Охири ташқарида тургани секин ичкарига кириб қараса, шериги автобусларни орасида анқайиб юрганмиш.
— Нима қиляпсан? Нега ҳалигача автобусни ҳайдаб чиқмаяпсан? – деса, шериги:
— 17-автобусни топа олмаяпман. Бу ерда турганлари бизни уйимизга бормайди-ку!? - дермиш.
Ёши бир жойга бориб қолган футбол ишқибози болалик хотираларини гапириб бермоқда:
“Бир ёшлигимизда жаҳон чемпионатини оқ-қора телевизорда кўрар эдик. Бир гал эсимда, телевизоримизни рангини оқартириб юборсам, экранда англияликлар кўринмай қолди. Экранни сал қорайтирсам, майдондан нигерияликлар йўқолиб қолди”.
Лўли йигит машина ҳайдаш бўйича имтиҳон топширмоқда.
Имтиҳон олаётган ГАИ ходими:
— Ҳозиргина қандай белги ўтиб кетди? – деса, лўли йигит:
— Мисдан ясалган экан, кўрдим... – дермиш.
Пингвинларнинг қанотлари учиш учун эмас, шунчаки қанот бўлиб туриш учун берилган.
Айрим одамларга миясига ўхшаб...
Бир ўғри нон дўконига ўғриликка тушганда, қўлга олинибди.
Қамоқда росса хурсанд бўлиб ўтирса, ёнидагилар сўрабди:
— Нега бунча хурсандсан?
Ўғри жавоб берибди:
— Энди менга ўзлари нон бериб боқишади.
Икки дўст суҳбатидан:
— Нима ўқияпсан?
— Газетадаги мақола. Эрини чўнтагидан пул ўғирлайдиган хотин ҳақида экан.
— Уни нима қилмоқчисан?
— Мақоладан нусха кўпайтириб, кийимимнинг ҳар бир чўнтагига солиб қўймоқчиман.
Бир одамга касалхонада зудлик билан қон қуйиш керак экан. Ҳамма қариндошлари қонларини текширтириб кўришса, бирортасини қон гуруҳи тўғри келмабди. Шунда беморни укаси бир одамни топиб келибди. Уни қони тўғри келибди.
— Сени қонинг тўғри келди. Аввал қон бериб чиқасан. Кейин бемор ўзига келса, пулни оласан, - дейишса, ҳалиги одам:
— Йўқ, аввал пулни беринглар. Қон беришга ваъда бераман, - дебди.
— Қон топшириб туравергин. Жуда шошилинч! – дейишибди.
Ҳалиги одам:
— Мени қонимни олган одам ваъдасида турмайдиган бўлиб қолади, - дермиш.
Бир қиз севган йигитига дебди:
— Жоним, қачон менга машина олиб берасиз?
Йигит ҳайрон бўлиб:
— Билишимча, супургида учар эдинглар. Машинага нима бор?! – дермиш.
Икки дугона учрашиб қолибди:
— Қалайсан? Лабингга нима қилди?
— Ари чақди.
— Ари чаққанга ўхшамайди-ку?!
— Ойим арини таёқ билан ургандилар...
Тўйдан кейин йигит қизга:
— Сиз мендан аввал ҳам бошқа йигитлар билан юрганмисиз? - деса қиз жим бўлиб қолибди. Йигит ичида “Хафа қилиб қўйдим, кўнглига озор бердим”, деб ўйлаб:
— Қўйинг, жоним. Мени кечиринг, - деса, қиз:
— Жим туринг ... 76, 77, 78, ...