Эр-хотин янги хонадонга кўчиб ўтишибди. Хотин эрига:
— Жоним, уйимизнинг деворлари ингичка экан. Сал баландроқ гапирсам, қўшниларга эшитилади. Шу деворларни қалинроғига алмаштирсакмикан? – деса, эри хотиржам ўтириб:
— Ҳавотир олма! Қўшниларнинг ўзи сени овозингни эшитишлари билан деворларини алмаштириб олишади, - дермиш.
Ўқитувчи ўқувчисидан сўраяпти:
— Қобилов, нега кеча жисмоний тарбия дарсида йўқ эдинг?
— Оёғим оғриганди...
— Бугун оғримаяптими?
— Бугун жисмоний тарбия дарси йўқ-ку!?
Кеча эрим билан уришиб қолиб унга:
– Энг керакли нарсаларингизни олинг-да, уйдан йўқолинг! – деб бақирсам, эрим чемоданини очиб, ёнимга келиб мени чемоданни ичига сола бошлади. Қандай қилиб уни кечирмай бўлади...?!
Бир киши соч-соқолларини ўстириб юрар экан. Бир куни сартарошга кириб, соч-соқолларини олдириб, кал бўлиб уйига кириб келса, хотини югуриб келиб, қучоқлаб олибди.
— Ҳа хотин, тинчликми? – деса, - хотини:
— Ўлинг, сизмидингиз, - дермиш.
Ёш қиз 101 рақамига қўнғироқ қилиб дебди:
— Алло, бу ёнғин ўчириш хизматими?
— Ҳа, гапиринг!
— Мен 5-қаватда яшайман. Уйимга бир йигит чиқишга ҳаракат қиляпти...
— Унда сиз милицияга қўнғироқ қилишингиз керак!
— Қўнғироқ қилдим. Уларда нарвон йўқ экан-да!!!
Кўп қаватли уйларнинг бирида эр-хотин ярим кечаси ухлаб ётса, эшик жиринглаб қолибди.
Шунда хотини эрини туртиб "Туринг, эрим келди!" деса, эри югуриб бориб балкондан сакраб юборибди.
Бир киши магазинга кириб Кока-колани кўрсатиб:
— Соса-солa қанча, - дебди. Сотувчи:
— Бу соса-сola эмас, бу инглизча Кока-кола дейилади, - дебди.
Шунда харидор:
— Анави Комка қанча унақада? - деса, сотувчи:
— Бу Комка эмас, Сомса, - дермиш.
Эри командировкага кетгач, аёл жазманини уйига таклиф қилибди. Жазман ўзи билан иккта дўстини ҳам олиб келибди. Уларга мабода эри қайтиб келиб қолса, дераза тагида палатка очиб туришни тайинлабди.
Орадан кўп ўтмай, аёлнинг эшиги таққиллаб қолибди. Жазман аёлнинг эрим қайтиб келди деб ўйлаб, шоша-пиша деразадан ўзини ташлабди.
Аёл эшикни очиб қараса, ҳалиги иккита дўсти аёлга қараб:
— Палатка очилмаяпти, - дермиш.
Чоли-кампир телевизор кўришяпти. Кампир бошқа каналга олаётса, футбол чиқиб қолибди.
— Тўхта! Шуни кўрамиз! - дебди чол. Кампири:
— Э, бу ўтиб кетган, эски ўйин-ку! - деса, чол кўзойнагини тақиб, телевизорга бироз тикилиб туриб:
— Эски ўйинга шунча мухлис кирибдими-а!? - дермиш.
Бир чол кўчада эшак миниб келаётса, ГАИ инспектори ҳазиллашмоқчи бўлиб, шартта тўхтатиб дебди:
— Сиз нега боядан бери бу жониворни таёқ билан уриб келяпсиз?
— Юрмаганидан кейин ураман-да, - жавоб берибди чол.
— Қани тез кечирим сўранг! - дебди ГАИ ходими.
Шунда чол эшакка қараб:
— Сени ГАИда танишларинг борлигини билмас эканман... - дермиш.