Бир одам дўкондан балиқ сотиб олгани борганди, балиқларнинг ичида бир қийшиқ балиқ турганмиш. Шунда ҳаридор сотувчига қараб:
— Ака, нега бу балиғингиз қийшиқ деса.
— Ҳа, бу балиқни бурилишда ушлаганмиз дермиш.
Иккита врач суҳбатлашмоқда:
— Биласизми, мен беморимда ультратовуш текшируви ўтказиб шундай диагноз қўйдимки, у 1 ойдан ортиқ яшамаса керак деб ўйлагандим. 1 йил ўтди, соппа-соғ юрибди...
— Кўрдингизми? Инсон яшашни истаса, сиз билан мени диагнозларим бир тийин экан.
— Алло, ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятими?
— Ҳа. Нима гап?
— Бу ёққа одам юборсангиз. Ҳовлидаги дарахтга почтачи чиқиб олибди. Пастдаги итни ҳақорат қиляпти.

Бир тийинсиз ўтирмаслик учун ёнбошлаб олдим.

Эрталаб ресторанга бир одам ҳовлиқиб кириб:
— Кеча кечқурун мен шу ерда бўлганмидим? - дебди.
Официант:
— Ҳа, бўлган эдингиз, - дебди официант.
— Икки юз минг сўмлик ароқ ичиб қўйдимми? - сўрабди яна.
Официант:
— Ҳа, - дебди.
— Худога шукур-эй! Мен пулимни йўқотиб қўйдимми деб қўрқиб кетдим, - дермиш.

Милиция таянч пунктида эркак тушунтириш хати ёзиб ўтирибди:
"Ўта кучли психотроп воситачилар таъсирида эдим..."
Ички ишлар ходими эркакка:
— "Воситачилар" деб эмас "восита" деб тўғри ёзинг!
Эркак:
— Йўқ, бу ерда мен хотиним ва қайнонамни назарда тутдим.

Ривожланган мамлакатлар коррупцияга қарши курашнинг иккита усулини таклиф қилишади:
Биринчиси, Швейцария усули. Раҳбарлик лавозимлари муддатини қисқартириш. Шунда коррупцияга улгурмайди.
Иккинчиси, Корея усули. Умрни қисқартириш. Агарда мабодо коррупцияга улгурган бўлса...!

— Болалигингизда ота-онангиз қайси бренддаги кийимларни олиб беришган?
"Акангдан қолган кийимларни киясан!" деган бренддан кийинтиришган.
Институтда курсдошларим мендан сақич сўрайверган эди, бўшаган дори идишига сақичларимни солиб олдим.
Ўқитувчи Азизжондан сўради:
— Сен катта бўлсанг ким бўласан?
Азизжон:
— Камбағал бўлмоқчиман.
Ўқитувчиси:
— Нега? Ахир бу яхши эмас-ку!
Азизжон:
— Чунки дадам икки қават ҳашаматли уйлар, қимматбаҳо машиналарни ёнидан ўтаётиб, "Қара ўғлим, камбағалларни уйи экан..." - дейдилар.