— Сизларда аҳоли неча киши?
Хитойлик айтибди:
— Бизда аҳоли 1 млрд. 300 млн.дан ортиқ. Сизларда-чи?
Ўзбек:
— Бизда 32 млн. аҳоли бор, - дебди.
Шунда хитойлик ўзбекка қараб:
— Унда ҳаммаларинг бир-бирларингни танисаларинг керак-а? – дебди.
— Манави сотаётган балиғингизни ҳужжати борми?
— Ҳужжати? Қанақа ҳужжат? Ўлими тўғрисида гувоҳнома керакми?!
— Ҳов анави ерда ўтирган бувига бермоқчиман.
— Вой ўзимни ақилли болажоним. Қани ўша буви?
— Ҳов ана, музқаймоқ сотяптилар...
— Вой қара! Юлдуз учди! Ният қил!
Қиз:
— Сизга турмушга чиқсам дейман...!
Йигит:
— Ие!!! Қайтиб орқасига кетди-ку?!
— Болам, ўтган йили поччанг ҳам оламдан ўтдилар, - деса. Йигит:
— Чепуха, - дебди. Холаси у русчасига "Ҳудо раҳмат қилсин" дегани бўлса керак-да деб:
— Нима ҳам қилардик болам, бизам "Чепуха" деб ўтирибмиз, - дермиш.
— Ёзувчини вафот этган йилини айтинг!
Талаба:
— Уни ўлди дейишга тилим бормайди. У мен учун доим тирик!
— Себзорга! Нечи пул? Йўқ дейсанми...? - дебди.
Кейин нима бўлгани эсида йўқ. Эрталаб ошхонани бир бурчагида уйғониб қараса, музлаткични синдириб ташлаган экан.
Хотини уйғонмасидан музлаткични олиб, устахонага югурибди.
Бироздан сўнг хотини туриб, ошхонага чиқиб қараса, музлаткич йўқ эмиш. Шунда хотини:
— Охири кўндирибди-да Себзоргача..., - дермиш.
— Вой адаси шошмай туринг! Ҳожатхона қоғозини унутибмиз. Ҳозир ELMA дан олиб чиқай деса, ҳаражатни кўриб, жаҳли чиқиб турган эри:
— Керакмас, ҳозир чек қоғози эллик метр бўлади, - дермиш.
Кунларнинг бирида учта одам шу чуқурни ёнига келиб, тортишиб қолишибди:
— Биласизларми? Шу чуқурни ёнига тез ёрдам машинасини олиб келиб қўйиш керак. Шунда, йиқилган одамга ёрдам кўрсатиш осон бўлади, - дебди биринчиси.
— Э, йўғ-е! Ундан кўра, шу ерга касалхона қуриш керак. Йиқилган одам дарров касалхонага боради, - дебди иккинчиси.
Шунда учунчи одам ўйланиб туриб:
— Оббо, иккалангни ҳам ақлинг йўқ экан. Яхшиси, чуқурни кўмиб, бирор яқин касалхона олдидан чуқур кавлатиш керак, - деган экан.





