— Ҳурракни тўхтатишим керак, шунга дори борми?
— Ҳурракни ўзи ким отади?
— Эрим.
— Мана сизга 1 ўрам пахта!
— Пахтани бошимга ураманми?
— Ҳар куни қулоғингизга тиқиб ётсангиз, ҳурракни эшитмайсиз.
— Айиқни тезлиги 20км/соат, оғирлиги 300кг, қочиш бефойда, барибир етволади...
Физик бўлса:
— Айиқ ошқозонининг ҳажми 20 куб.дециметр. Одам ҳажми 100 куб.дециметр. Айиққа сен математикни ўзи бемалол етади. Қочиб қолиш керак! – дебди.
— Онаси, шумтака ўғлинг ердаги қорни еяпти!
Она:
— Қор емасин, томоғи оғрийди!
Бироздан сўнг, ота:
— Онаси, қор ростданам ширин экан!
Она:
— Ҳа, яхши...
— Биз врачлар ҳеч нарсадан жирканишимиз керакмас. Масалан, мана шу жасадни ўлишидан аввал нима таом еганини билиш учун оғзига бош бармоғимизни тиқиб, сўнг бармоғимизни ялаб кўрамиз, - деб кўрсатиб берибди.
Табиийки, ҳамма талабалар устозининг орқасидан шундай қилишибди.
Шунда ўқитувчиси:
— Тўғри қилдинглар, лекин врачлар эътиборли ҳам бўлиши керак. мен бош бармоғимни тиқиб, ўрта бармоғимни ялагандим, сизларга ўхшаб бош бармоғимни яламагандим... – дермиш.
1. Кейин ўзим телефон қиламан (Сен билан гаплашгим йўқ!);
2. Уйдагилар қўнғироқ қилишватти (Кеча танишган қиз 2-линияга тушватти);
3. Албатта уйланаман! (Сендан қачон қутуламан!?);
4. Овозинг яхши эшитилмаяпти (Қачон гапинг тугайди?!)
5. Кейинги ҳафта армияга кетаман (Алвидо!)
— Сен уларга эшитиладиган қилиб “Уйда овқат йўқ! Егулик умуман йўқ!” деб бир неча бор такрорлагин!
Эртаси куни:
— Ҳўш, нима бўлди дўстим? Кеча айтганларимни қилдингми?
— Ҳа, ҳудди сен айтгандек қилдим.
— Натижаси қалай?
— Ярим тунда кимдир биқинимдан туртди. Туриб қарасам, бир гала сувараклар атрофимни ўраб олиб, “Сенга овқат олиб келдик. Еб ол!” деб туришибди...!
— Сизларда аҳоли неча киши?
Хитойлик айтибди:
— Бизда аҳоли 1 млрд. 300 млн.дан ортиқ. Сизларда-чи?
Ўзбек:
— Бизда 32 млн. аҳоли бор, - дебди.
Шунда хитойлик ўзбекка қараб:
— Унда ҳаммаларинг бир-бирларингни танисаларинг керак-а? – дебди.
— Манави сотаётган балиғингизни ҳужжати борми?
— Ҳужжати? Қанақа ҳужжат? Ўлими тўғрисида гувоҳнома керакми?!





