— Дўстим биласанми, кеча бекатда шунақанги чиройли қиз ўтирган экан...! Гап отмоқчи бўлиб ёнига борсам менга қараб нима қилди дегин.
— Хўш, нима қилди?
— Ўрнидан туриб "Ўтиринг амаки" деб жой берса бўладими?!
— Давай, русча гаплашайлик, - дебди.
Гаплашиб туришса, олдиларидан камаз ўтиб кетибди.
Шунда биринчиси:
— Фуу, чанг-тўзон пришла, - дебди.
Иккинчиси:
— Сани сўзингга кулгим пришла, - дебди.
Биринчиси:
— Кстати, я вчера тебе позвандала-позвандала. Почему трубку не брала? - деса, иккинчиси:
— А я голову стирала, - дермиш.
5 та ҳарф. Биринчи ва охирги ҳарфи “қ”.
Иккинчи ҳарфи “ў”.
Бу – қўшиқ.
— Нима олиб кетяпсиз афанди?
— Беда, - дебди афанди. Қўшниси:
— Ўтин-ку, - деса, афанди:
— Билсанг, нега сўраяпсан? – деган экан.
Ишламасанг, тажрибани қаердан орттирасан?
Бир куни балконда сигарет чекиб турса, пастдан овоз келибди. Қараса битта одам "Ака пастга тушинг, зарур гапим бор" - дебди.
Лифт ишламаётган экан, у пастга тушса бояги нотаниш киши:
— Ака Аҳмат акани уйи қаерда? - дебди.
Афанди ҳам "Юринг, кўрсатаман" - деб, 9-этажга олиб чиқиб, "Аҳмад акани уйи 1-этажда" - дебди.
— Йўқ, ишга кирмоқчи эдим. Расмга тушиб келинг дейишди.
— Расмга тушишга чуқурни нима алоқаси бор? - деса Афанди:
— Иш жойига елкадан тепасини расми керак эканда, - дебди.
— Ҳа, нега унда учта чуқур кавлаяпсиз, - деса? Афанди:
— Иш жойидан учта расм сўрашганди, - деб жавоб берган экан.
— Яхши қиз, ҳайдовчилик гувоҳномангиз борми?
— Ҳа бор.
— Қани бир текшириб кўрайлик...
— Илтимос, олиб қўйманг!
— Нега?
— Чунки гувоҳномадаги расмга жуда чиройли тушгандим-да.
— Севигилим, нега денгизни суви кўпираверади?
Йигит жавоб берибди:
— Ким билади? Балиқлар кир ювса керак-да...





