Эчки катта ўрмонга нозир қилиб тайинланибди. У типратиканни “Тиканларинг жамоат жойида хавфли”, деб қамаб қўйибди. Қамоқхона камерасига кирса, лайлак ўтирганмиш.
Типратикан унга ҳасрат қилибди:
— Қара, тиканим учун қамашди. Бу табиатдан шунақа бўлсам, мен нима қилишим керак?
Лайлак:
— Э, бу ҳеч нарса эмас! Мени ҳар йили қишда қайси даромад ҳисобига жанубга дам олгани учиб кетасан деб қамашади... - дермиш.
Ўқувчи дарсга икки хил туфлида келибди. Бири оқ бири қора экан. Уни кўрган ўқитувчиси:
— Бор уйингга, алмаштириб кел! - деса, ўқувчи:
— Уйда ҳам ҳудди шунақаси қолган-да, - дермиш.
Бир квартирада иккита ўртоқ яшар экан. Бир куни дўсти ҳаммомга кириб, бироздан сўнг шеригини чақираётмиш.
— Ўртоқ, шампун узатваргин!
— Ҳаммомда шампун кўп эди-ку?!
— Ҳаммаси "қуруқ сочлар учун" экан-да. Мен эса сочимни ҳўллаб бўлдим, - дермиш.
Бир аёл эри билан қўрқинчли фильм кўриб ўтиришса, бирданига экранда даҳшатли маҳлуқ пайдо бўлса, аёл қўрққанидан:
— Вой, ойижон!!! - деб бақириб юборса, эри:
— Ҳа, дарров танидингми? - дермиш.
— Оғайни, сенга ачинаман! Уйланганингга бир ойдан ошибди-ю, ҳалиям пайпоғингни ўзинг ювяпсан-а!
— Нима? Кўз борми ўзи сенда? Бу хотинимнинг пайпоғи-ку!
Врач - касал бўлсангиз хурсанд бўлади.
Милиция - жиноятчи бўлсангиз,
Машинангиз бузилса, уста қувонади.
Фақатгина ўғри сизга ҳамиша мўмай даромад ва хотиржам ухлашингизни тилайди.
Ўқитувчи:
— Болтабоев, нега сен Лолани жинни дединг? Қани дарҳол унга афсусда эканлигингни айтчи.
Бола қизни олдига яқинлашиб:
— Лола мени кечир, жиннилигингдан афсусдаман.
Парашютдан сакраш машқи.
— Аскарлар! Сакрагандан сўнг 10 гача санаб, ипни тортасизлар. Қани олға!
Бир аскар ерга тушиб, парашютни йиғиштираётса, ботқоқда бир аскар дудуқланиб — с-с-са-сак-киз-з-з — деб санаб ётган эмиш.
— Алло, ўртоқ, кетингдан кетвоммиза, бир орқага қараб қўйгин, Геленвагенни кўрдингми?
— Йўғее?
— Кўрдингми? Биза орқасидаги маршруткадамиза.
Стоматолог тиш олмоқда:
— Қўрқма Алишер, бу ишни дипломсиз ҳам уддалайсан!
Бемор:
— Мени исмим Алишер эмас...
Стоматолог:
— Алишер менман!