— Ҳамиша ёшман. Гўзал ва соҳибжамолман. Уялмайсизми аёл кишидан ёшини сўрагани?!
— Хаддингиздан ошманг айбланувчи! Саволларимга тўғри жавоб беринг. Сиз суд залидасиз ахир...
— Мурод, куф-суф ёрдам бермайди, бу болани калласини чақиб қўйдинг-ку, тез ёрдам чақир..
— Биринчидан севган қизим йўқ. Иккинчидан каптивам ҳам йўқ.
— Хотинжон, сенга кейинроқ ўзим телефон қиламан. Ҳозир сўкинишнинг сира ҳам иложиси йўқ!
— Табриклайман! Исмини танладийлами?
— Хотиним танласин. Фамилияси ва отасини исмини танлаб берганим кифоя.
— Жуда бесабрсизда! Бир соатдан бери икки дақиқада тайёр бўламан, деб қулоғингизга танбур чалаяпманми?
— Ўғлим, ахир 30га кирдинг-ку. Қачон уйга нон кўтариб келасан-а?
— Кўйлак сотиб олгани боргандим, сиғмади.
— Хафа бўлганимдан торт сотиб олдим...
— Сиғиб кетди, тушмагур!!!
— Нега бизга қиляпсиз, милицияга хабар беринг!
— Милициялар билан докторлар уришишяпти! Кимга хабар бериш керак, ахир?!





