Афандидан одамлар сўрадилар:
— Сиз каттами, акангиз каттами?
— Бултур акам мендан бир ёш катта эди, бу йил ёшимиз баравар бўлса керак, — деди Афанди.
2та ГАИ ходими радар билан йўл чеккасида турибди.
Бир машина катта тезликда учириб келаётган экан.
— Тезлиги неча экан? - деcа
Шериги:
— 50 000 сўм.
Халқнинг олдига бир жарчи келиб:
— Ҳозир нима демоқчилигимни биласизларми?
— Йўқ билмаймиз.
Жарчи:
— Билмайдиган одамларга гапиришнинг фойдаси йўқ, - деб кетиб қолибди.
Эртасига келиб:
— Мен нима дейишимни биласизларми —дебди.
Халқ:
—Йўқ.
Жарчи:
— Билмайдиган одамларга гапиришнинг фойдаси йўқ.
Эртасига халқ келишиб олибди. "Ярмимиз биламиз, ярмимиз билмаймиз деймиз".
Жарчи яна эски гапини такрорлабди. Халқ келишганидек жавоб берибди.
Жарчи:
— Ундай бўлса, биладиганларингиз билмайдиганларга айтиб қўя қолсин, - деб кетворган экан.
Бир куни бўғирсоқ йўлда кетаётса, йўлидан бўри чиқибди.
— Тўхта ман сани ейман, дебди.
Шунда бўғирсоқ:
— Бўривой мани ема, ман типратиканман ҳарбий хизматга кетвотудим, шунга сочимни олдириб кевоман, деган экан.
— Болтавой, қачон дарсингни қиласан?
— Кино тугагандан кейин.
— Жуда кеч бўлиб кетади-ку?
— Ойижон, ўқишнинг эрта-кечи бўлмайди, дейишади-ку!..
Афандининг 2 ёшли ўғли бор экан, у фақат "ҳа" деган сўзни билар экан.
Афанди бозорга кетибди, уйига ўғри тушиб боладан сўрабди:
— Уйингда бир ўзингмисан?
— Ҳа.
— Уйингда олтин борми?
— Ҳа.
— Ташқаридами?
— Ҳа.
Ўғри қазиб-қазиб, чарчаб, жаҳли чиқиб:
— Эй бола, сен мени алдадингми, — деса.
Бола:
— Ҳа, — дермиш.
Аёл:
— Наҳотки, менга мўйнали пальто олиб беришга оғринсангиз? Кўча совуқ ахир, ўлиб-нетиб қолсам, кўмиш учун пўстинга қараганда бир неча баробар кўп пул кетади-ку?
— Э-э, кўмиш бир марта бўлади, хотин!
Ярим кечаси телефон жиринглади.
— Ҳа, ухлаяпсанми?
— Ҳа
— Ухлаётган бўлсанг, ухла-да, нега телефонни кўтарасан?!
— Ресторандан чиққанимни биламан, бир безори бошимдаги телпагимни юлиб қочса бўладими!, - деб кўнглини ёрибди ўртачароқ бир шоир.
— Табриклайман! Кимгадир ҳеч бўлмаса телпагингиз керак бўпти-ку!
Эр ва хотин истироҳат боғида сайр қилишмоқда. Тўсатдан эр хотинига дебди:
— Азизам, тезда бахтли аёл қиёфасига кир!
— Ие, нега?
— Қаршимиздан келаётган ҳов анави аёл — менинг биринчи хотиним...