Бир бор экан, икки йўқ экан. Уч бор экан, тўрт йўқ экан. Беш бор экан, олтиям бор экан.
Залда суд жараёни кетмоқда. Адвокат нутқ сўзлаб турган пайт, айбланувчи аксириб юборибди:
— Ана кўрдингизми? Мен рост гапиряпман, - дебди адвокат судьяга қараб.
Судья:
— Гапингизни тугатдингизми? Бу ерда суд кетяпти!!!
Йигит дўстига деди:
— Кейинги пайтларда кундуз кунлари даҳшатли даражада бўшашадиган бўлдим. Нуқул уйқум келаверади. Тунда эса буни тескариси. Росманасига тўлақонли, ҳақиқий эркакнинг умрини кечираётгандай бўламан.
— Тунда нима иш қиласан ўзи?
— Ухлайман.
Тиқилинч бозордаги дўконлардан бирига кириб, ўзимга пальто танлаётсам, сотувчи бирданига бақириб қолди:
— Қани анави аблаҳ?! Ҳозиргина шу ерда пальтоларни олиб кийиб кўраётган эди. Қочиб кетдими???
— Шу ердаман! - дедим.
— Ҳа шу ердамидингиз? Танимай қолибман сизни, - деди сотувчи.
Дарҳол эгнимда турган пальтони сотиб олдим. Мен таниб бўлмас даражада ўзгариб кетибман демак!!!
Икки ёш никоҳ ўқитгани домлани ёнига боришибди.
Домла йигитдан сўрабди:
— Фалончи ўғли фалончи, фалончини қизини тан маҳрамликка олишга розимисиз?
Йигит:
— Менга барибир, фарқи йўқ! - дебди.
Навбат қизга келибди:
— Фалончи қизи, фалончининг ўғли фалончибекка турмушга чиқишга розимисиз?
— Менга барибир, - дебди қиз.
Домла дуога қўл очиб:
— Менга ҳам умуман фарқи йўқ, бахтли-саодатли бўлинглар, - деган экан.
Ҳамма нарсага юзаки қарашни ўрган!
Яна-ям маъсулиятсизлик билан қара, яна-ям...
Ҳис қиляпсанми? Бефарқлик ифорини иси келмоқда...
Онаси қизига дебди:
— Қизим, сени яхши тарбияладик, консерваторияда ўқитдик! Нимага шу такси ҳайдовчисига тегмоқчи бўляпсан?
— Чунки улар ҳурракни ля минорда отадиларда шунга.
Эҳ қандай замонда яшаяпмиз...
Аёлларни юзида ярим кило атир-упа бўлса ҳам ҳеч ким индамайди. Лекин эркакнинг юзида озгина лаб бўёғи кўриб қолишса, ... қиёмат бўлади-я!
— Чиройли бир қиз билан танишмоқчи эдим. Энди гап бошлашимни биламан, ўзидан-ўзи бақира кетди:
— "Йўқол! Бу аёллар ҳожатхонаси!!!".
Бир куни балиқ чўмилишга бoрибди, аммо сочиқ ёдидан кўтарилибди...