— Бобо ухлаяпсизми?
— Йўқ, нима эди?
— 5000 сўм беринг...
— Ухлаяпман ўғлим, ухлаяпман..!
Икки дугона суҳбатлашмоқда:
— Машҳур кино юлдузи бўлсам, бутун дунё мен ҳақимда гапирса, дейман.
— Сен ҳақингда бутун маҳалла гапираётгани камлик қиляптими?
Крокодил боласи сўради:
— Ойи-ойи адам қаёдала?
— Даданг Америкада дипломат бўлиб ишлийди.
Интернетда одам кўп — Душанбага ўхшайди.
Личкада смс кўп — Сешанбага ўхшайди.
Гости бўлар жононлар — Чоршанбага ўхшайди.
Келинлар ҳурсанд бугун — Пайшанбага ўхшайди!
— Кел битта сувара ташайлик, оғайни!
— Мен тушунмадим, сиз кредитни қайтариш ниятидамисиз, ёки йўқми?
Футбол мураббийи фарзандли бўлди. Лекин эртага уни жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Шунинг учун мураббий туғуруқхонага майдонга тушмайдиган ўйинчини жўнатибди.
Ўйинчи туғуруқхонадан қайтиб келиб, таасуротлари ҳақида гапириб берди.
— У сизни ўзингиз. Кичкинагина, бақалоқ, ҳеч нарсани тушунмайди, фақат бақиргани бақирган.
Шифохонада даволаниб чиқаётиб, бир киши шифокорга миннатдорчилик билдирди:
— Минг-минг раҳмат сизга шифокор-жон! Ўз миннатдорчилигимни қандай изҳор қилишни ҳам билолмай қолдим…
Унга жавобан шифокор маъноли илжайди-да, деди:
— Эҳ, азизам, биласизми, инсоният пул деган қудратли нарсани ўйлаб топганидан бери миннатдорчилик изҳор қилиш йўли осонгина ҳал этилган.
— Бизнинг корхонамизда фақатгина керакли кадрлар фаолият юритиши керак, - деб таъкидлади «Қўнғироқча» фермасининг маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари ёрдамчиси иш юрутувчисининг кичик 3-разрядли кичик референт-котиби.
Тбилисидаги сув тошқини натижасида ҳайвонот боғидан ҳайвонлар қочишди. Қочган бир эчки Одессада топилган.
Шифокор, ҳузурига келган матн терувчига:
— "А" денг-чи...
— Катта "А" ми ёки кичик "а"?