— Шу хонада ухласам, нуқул тушимга қўрқинчли одамлар кираверади.
— Ишхонада ухлашга бало борми?...
Интернетда ёш қиз:
— Аброр ака, мен сизга турмушга чиқишга розиман. Биз дунёдаги энг бахтли оила бўламиз!
Йигит:
— Нималар деб валдираяпсиз?! Ахир мен бор-йўғи сизни расмингизга "Класс" босдим-ку!?
Ёш йигит кўчада отахонни учратиб қолиб, сўрабди:
— Амаки, чекишдан борми?
— Мана, ол болам!
— Гугурт-чи борми?
— Мана, ол гугурт! Сақич ҳам бор, берайми?
— Беринг, амакижон.
Чол сақични узатиб туриб дермиш:
— Эҳ, ахир мен сеҳргар эдим. Сен бўлса арзимаган учта тилагингни тилаб бўлдинг...
Икки дугона дўконга кирибди. Биринчи қиз Йогурт сотиб олибди-да, шу заҳоти устидаги қопқоғини оча бошлабди. Буни кўрган иккинчиси:
— Эсинг жойидами? Лоақал кассани ёнигача бормайсанми?! - деса, ҳалиги қиз:
— Аҳмоқмисан? Мана, қопқоғини устига "Шу ердан очинг" деб ёзиб қўйибди-ку!?, - дермиш.
Такси диспетчери ҳайдовчи билан алоқага чиқибди:
— Бешинчи, бешинчи... Буюртма оласизми? Мижоз самолётга кеч қоляпти. вақтида етказиб борасизми аэропортга?
— Ҳа, мижоз самолётга ўз вақтида етиб боради. Автомобилимда яна битта мижозим бор!
— Самолёт 10 дақиқадан сўнг учар экан. Йўллар тирбанд бўлса, қандай қилиб кечикмасдан олиб бормоқчисиз?
— Гап шундаки, машинамда ўтирган мижоз учувчи - шу самолётнинг бошқарувчиси бўлади.
Асабга кўп тегадиган учта савол:
1. Тўйинг қачон?
2. Дипломинг бўйича ишлаяпсанми?
3. Келинг, кийим танлашга ёрдам берайми?! (дўконда)
— Нимага кеч қолдинг?
— Эрталаб 6:00 да уйғонгандим. Кейин кўзим сал илинибди-да...
Хотин эрига:
— Сиз ўтган ҳафта дўстларингиз билан чойхонага борганмидингиз?
— Ҳа, албатта хотин!
— Бугун чойхоначи Гуля телефон қилиб, сизни сўради!!!
Уста ишни тугатиб:
— Хизмат ҳакига ароқ беринг.
— Пул берсам бўлмайдими?
— Пул олишдан қўрқаман. Пул берсангиз ичиб қўяман...
Бир йигит кўчага чиқса тобутни қийшиқ кўтарган оломон келаётган эмиш. Тобутни олдида тўн, дўппи кийиб, яқин дўсти йиғлаб келаётган эмиш. Ҳалиги йигит югуриб дўстини олдига бориб, ҳол-аҳвол сўрабди:
— Қайнонамдан ажралиб қолдим дўстим, қайнонамдан!
— Тушунарли, унда нимага тобутни қийшиқ кўтариб кетаяпсизлар?
— Тобутни тўғри кўтарсак, ҳуррак отиб юбораяпти-да!