Ҳаётида ниманидир алмаштиришга қарор қилган Валижон, валюта алмаштириш шохобчасини очди...
Рокфеллер деган одам 100 миллион пул йиғишни ва 100 ёшга киришни ният қилган экан.
300 миллион пул йиғибди-ю, 97 ёшга кириб қазо қилибди.
Ҳамма ниятлар ҳам амалга ошавермас экан-да...
Агар душанба куни ишга чиқишга қийналсангиз, дам олиш кунларисиз ишланг!
Судья айбланувчига дебди:
— Сиз одамларни пичоқ билан қўрқитиб, битта машина, иккита қўл телефони ва беш миллион пулга эга чиқибсиз. Ўзингиз нима дея оласиз?
— Ўртоқ судья сиз битта болғача билан бешта машиналик, тўртта уйлик, иккита далаҳовлилик ва яна яхталик бўлдингиз-ку, менга нима бўпти?!
Бир йигит врач ёнига келиб, дебди:
— Нуқул қизларга қарадим дегунча, дўстим Дилшод ёдимга тушади.
Қўрқиб кетган врач йигитдан сал нарироқ сурилиб, ғалати қараб туриб:
— Нега қизларга қарасангиз, бирданига дўстингиз ёдингизга тушади? - деса, йигит:
— Чунки Дилшод менга "Қизларга ишонма! Улар ёлғончи бўлишади деганди, - дермиш.
Ҳар бир қизда фақатгина ўтириш қулай бўлган туфлиси бор!
Адвокат: "Икки-учта ишни ҳал қилсам, машина оламан"
Врач: "Икки-учта операцияни ўтказсам, ҳовли оламан"
Ўқитувчи: "Икки-учта дафтарни текширсам, оловни ёқиб олишга қоғоз бўлади..."
Ота ўғлини уришяпти:
— Энди билдингми, нега сенга шапалоқ туширганимни?!
Бола:
— Доим шунақа қиласиз. Аввал уриб, кейин сабабини мендан сўраб юрасиз?
Чумолиларни бир ҳафта кузатдим. На мажлисга киришади, на ҳисобот топширишади.
Фақат ишлаганлари ишлаган!
Болакай онасидан сўрабди:
— Нега денгизнинг суви шўр?
Онаси дебди:
— Балиқлар сасиб қолмаслиги учун тузлаб қўйишган болам...