Интернетдаги баҳсда бирор қизни енгиш учун, унинг хабарларини бошқа қизга юбориш керак. Кейин ўша иккинчи қизни жавобларини биринчи қизга юборасиз. Эслаб қолдизми? Синаб кўринг иш бераркан!
— Эгизаклар сизни қийнаб юборишса керак-а эгачи? Иккаласи бирданига шовқин солса...
— Йўқ. Бири шовқин солса, иккинчиси эшитмайди...
Такси билан Бухорога кетаётган отахон ҳайдовчига:
— Болам, Сирдарёдан чиқишимиз билан мени уйғотиб қўйгин, - дебди-ю, уйқуга кетибди. Ҳайдовчи Бухорога етай деб қолганда чолнинг гапи эсига тушиб, “Отахон ўша ерда ўйғотгин деганди” деб орқага қайтиб борибди.
Сирдарёга етиб келиб отахонни уйғотса, отахон машинадан тушиб, ҳарсангтошни ёнида расмга тушибди-ю, ҳайдовчига қараб:
— Бўлди! Энди Бухорога ҳайда, - деган экан.
Икки дўст суҳбатлашмоқда:
— 31 декабр куни кечқурун нима қилмоқчисан?
— Билмадим. Лекин 1 январь куни тонгда нима қилишимни аниқ биламан!
— Нима қиласан?
— Овқат ҳазм қиладиган, бош оғриғини қолдирадиган ва кўнгил айнашни кетказадиган дори харид қилиш учун дорихонага бораман.
Икки севишган суҳбатидан. Йигит:
— Сени шунчалик севаман-ки, сен истаган нарсангга айланишим мумкин!
— Ундай бўлса, тез ишлайдиган интернет бўла оласизми?
— Тез ишлайдиган интернет???
— Билардим шунақалигингизни...!
Икки кампир поездда кетаётиб гаплашиб қолишибди:
— Сиз қаерга кетяпсиз, ўргилай?
— Наманганга. Сиз-чи?
— Андижонга.
— Замонимдан ўргилай! Битта поездда иккита жойга борса-ям бўлади-я...
Талаба бўлган икки дўст учрашиб қолибди.
— Сен қайси институтга кирдинг?
— Тиббиётга. Сен-чи?
— Ветеринар бўлишга ўқияпман. Жуда яхши бўпти. Институтни тамомлагач, бир-биримизни даволай оларканмиз.
Болакайнинг отаси сўради:
— Ўғлим, боғчада уришиб турасизларми?
Ўғли:
— Ҳа, уришамиз!
— Ким ютади?
— Боғча опамиз.
Жуда уятчан одамлар чўмилаётганларида чироқни ўчириб қўйишар экан...
Йўл патруль хизмати ходими такси машинасини тўхтатиб, ҳайдовчига:
— Сиз лицензиясиз йўловчиларни ташиганингиз учун жарима ёзаман, - деса, ҳайдовчи:
— Ўртоқ командир, бугун ҳали битта ҳам мижоз олганим йўқ! Бир тийин пулим ҳам йўқ!
— Шунақа денг?! Майли унда боринг! Тезроқ одам олиб, пул топиб келинг!