Меҳнат таътилим фақат бақириш билан ўтди!
Қизимга: "Сувдан чиқ! Кўкариб кетдинг..."
Эримга: "Бардан чиқинг! ...!!!"
Ишдан келган эрини остонада хотини кутиб олиб, дебди:
— Корхонангиз ёпилаётган эмиш... Эшитдим!
Эри:
— Ким айтди сенга буни? Қаёқдан топасан шунақа гапларни?!
Хотини:
— Маҳалладаги аёллар гапиришди...
Эри:
— Ўша ғийбатчиларни гапига ишондингми? Гапираверади-да!!!
Эртаси куни ишдан кайфияти ёмон кириб келган эри хотинини чақириб дермиш:
— Бориб маҳалладаги аёллардан билиб кел-чи, мени энди қаёққа ишга ўтказишар экан?!
— Алло, бу Теххизматми?
— Ҳа!
— Айтинг-чи, Ноутбукимни телевизорга қандай уласам бўлади? Кино кўрмоқчи эдим...
— Сим билан уланг!
— Улаб бўлмаяпти-ку!?
— Телевизорингизни русуми қандай?
— Рекорд 312
— Унда экранни ўртасига скотч билан ёпиштириб қўйинг!
— Ёдингдами дугонажон? Ёшлигимизда қандай гўзал эдик... Айниқса мен!
Ҳозир эса қари ва хунукмиз!
— Ҳа айниқса сен!!!
Бир америкалик ва афанди дўсти билан самолётга чиқиб, учишаётганида америкалик Iphone 7 ни деразадан отиб юборибди. Афанди:
— Нега ташлаб юбординг? - деса, америкалик:
— Бизларда бунақа телефонлар мингта, - дебди.
Шу пайт афанди ёнидаги шеригини деразадан ташлаб юборибди.
— Бу нима қилганинг? - дебди америкалик.
— Бу таксичи! Бизда бунақалардан мингта, - дермиш.
Шаҳримизда йўлларга асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Иш тартиби:
1. Асфалтга йўл чизиқларини чизиш.
2. Асфалтни янгилаш.
3. Асфалтни кавлаб, канализация қувурларини алмаштириш.
— Алло, таксими?
— Ҳа!
— Қозоғистон пойтахтига бормоқчи эдим. Олиб бориб қўясизми?
— Йўғ-е, Нурсултон жуда узоқ! У ерга элтиб қўя олмаймиз!
— Нур-сул-тон, 9 та ҳарф. Тўғри келяпти. Раҳмат!
Онаси 3 ёшли қизчасига деди:
— Қизим, хонанг бунча тартибсиз? Қўғирчоқларинг бурчакларда ағдарилиб ётибди, идиш товоқлар ҳар ерга сочилиб кетган...
Қизи дебди:
— Ойижон, биз кеча "тўй-тўй" ўйнаганмиз. Қўғирчоқларим маст бўлиб қолишган, пешинда ўзига келишади.
Ўғли:
— Ада, аёллар ҳар куни сочига нима балони сепишади?
Ота:
— Битга қарши дори, ўғлим!
Мен ишсизликдан жуда-ям қўрқаман.
— Барибир ҳеч қандай иш қилмасдан ўтирибсан-ку!?
— Маошсиз қолишдан қўрқаман-да...