— Бекорчилик.
— Кечаям бекорчи эдинг-ку!?
— Тугамади-де ҳали бекорчилик.
— Уйда ўтириб биласанми кимга ўхшаб қолдим?
— Кимга?
— Нафақахўрга. Пул йўқ, қиладиган иш ҳам йўқ!
Камбағалликнинг 3 босқичи бўлади. Булар:
1. Нонга ҳам пул қолмади.
2. Сўм умуман қолмади.
3. Тўйга деб йиғган доллардан майдалашни бошлаш керак.
Ишга жойлашмоқчи бўлган номзод суҳбатдан ўтмоқда:
— Тажрибангиз борми? - сўрабди раҳбар.
— Ҳа, бу йигирманчи суҳбатим... - дебди номзод.
— Уйдан кеч чиқгандим...
— Эртароқ чиқсангиз бўлмайдими?
— Эртароқ чиқишга кеч бўлган эди.
— Хотинингга 8 мартда нима совға қилдинг?
— Эркинлик совға қилдим, эркинлик!
— Кеча йигитим билан айланиб юрсак, уни аввалги севган қизи учратиб қолдик. У қиз менга қараб “Мендан нимаси ортиқча буни?” деса бўладими!
Дугонаси қизиқиб:
— Хўш? Сен нима дединг? – сўрабди.
— Ўйлаб ўтирмай йигитимни кўрсатиб “мана нимам ортиқча” дедим.
Эртага чекишни ташлайман! Эртага спорт билан шу-улланишни бошлайман! Эртага диетага “ўтираман”! Эртадан ўқишни бошлайман! ...





