Бир акахон Дамасда киракашлик қиларкан. Йўл четида одам олиб турса, бир йигит келиб ҳайдовчига дебди:
— Ака, мениям олиб кетинг, илтимос. Шошиляпман, қолиб кетмай!
— Олтита одам олдим. Еттинчини ололмайман. ГАИ ходимлари "перегруз" деб жарима ёзишади, - дебди ҳайдовчи.
— Илтимос, 5000 бераман.
— Йўқ!
— 50 000 бераман, - дебди йигит.
Бу гапни эшитган ҳайдовчи машинадан тушиб:
— Келинг, ўрнимга ўтиринг! Ҳеч нарсага тегманг. Фақат рулни ушлаб ўтиринг. Мен машинани итариб кетаман, - дермиш.
Йигит дўстига:
— Нима у? Учиб ўтиб кетган?
Дўсти:
— Ёз! Ёз учиб ўтиб кетди...
Йигит билан қиз телеграмда ёзишмоқда.
Йигит:
“Кечқурун ресторанга борсак,...”
Қиз:
“Ростанми!? Қаерга борамиз?”
Йигит:
“Шошмай тур! Охиригача ёзиб олай! Кечқурун ресторанга борсак, ҳамма дўстларим йиғилиб бўлишган экан. Фақат мен билан Азизни кутиб туришган экан.”
Хитойлик тадбиркорларга савол беришибди:
— Англияликларни маҳсулотларини ўзлаштириб олдингиз. Америкаликларни қурилмаларини ҳам ўрганиб бўлдингиз. Ҳаттоки, германияликларни ихтироларини ҳам ўзингизда ишлаб чиқариб, бутун дунёга сотяпсизлар. Нега Россияда тайёрланадиган ароқларни ҳалигача ўрганиб ололмаяпсизлар?
Хитойликлар жавоб берибди:
— Биз бутун дунёга жосус юборганмиз. Жосусларимиз завод ва фабрикаларда ҳамма ахборотни тўплаб, бизга етказиб туришади. Лекин Россиядаги ароқ заводларига юбораётган ҳамма жосусларимиз ароқхўр пиёниста бўлиб қолишяпти. Ҳеч нарсани билиб келишолмаяпти...
80 ёшларга бориб қолган онахон шифохонада.
Врач:
— Онахон, биз сизни яхшилаб текширувдан ўтказдик. Сиз бутунлай соғломсиз. Яна бир мартта шикоятингизни менга эслатиб юборинг.
Онахон:
— Айтдимку болам, автобусни орқасидан югуриб, етай-етай деб қолганимда сал-пал ҳансираб қоляпман...
Душанба куни эрталаб ҳамкасбларнинг ишхонадаги суҳбати:
— Дўстим, чин сўзим, бошқа ичмайман, бўлди!
— Наҳотки. Нимадир бўлдими?
— Жума куни ишдан уйга қайтдим. Қарасам, роса чарчабман. Шкафда беркитиб қўйган бир шиша ароқни олиб ичдим-да, ухлашга кириб кетдим.
Эртаси куни кўчага чиқсам, ҳамма гапиряпти. Нима эмиш?! Кеча кечаси билан бутун маҳаллани ухлатмай, кўчада бақир-чақир қилганмишман. Бўлиши мумкинмас дўстим. Ухлашга ётганим аниқ эсимда...
Майор аскарларга:
— Қазиган траншеянгиз бир пулга қиммат! Ўпирилиб тушганидан командирнинг хабари борми? – деса, аскарлар:
— Ҳозирча йўқ, ўртоқ майор. Аввал уни қазиб чиқарайлик, албатта айтамиз, - дейишибди.
— Дўстим, катта-катта концертларга қандай қилиб бепул кириб чиқасиз?
— Чипта текшираётган одамнинг ёнидан орқа тарафга юриб ўтиб кетаман. У мени ташқарига чиқиб кетяпти деб ўйлайди.
Савол: Интернетда суҳбатдошингизни энсаси қотганини қандай билса бўлади? Ахир юзи кўринмайдику!
Жавоб: Ҳозир одат бўлган бирор гапга "Ҳмм" деб жавоб бериш. Шу сўздаги “М” лар сонига қараб энса қотиш даражасини билиб олаверасиз..
Ҳммммм....
Бир йигит зиқна дўстидан қарз сўрабди:
— Энг яқин дўстингга озроқ пул бериб тура олармидинг?
— Албатта! Аммо мени умуман яқин дўстим йўқ!