Бассейн навбатчиси:
— Йигитлар, сизлар жаримага тортилдинглар.
— Нима сабабдан? Майхўрлик қилиб ўтирганимиз учунми?
— Йўқ! 4 соатдан бери ичиб, бир мартта ҳам ҳожатхонага чиқмаганингиз учун.
Бир мотоцикл ҳайдовчиси қоидани бузиб, ЙПҲдан қочиб, кўп қаватли уйларни орасига кириб кетибди. Уларни чалғитиш учун мотоциклини ўша ерда қолдириб, катта йўлга чиқиб турса, инспектор келиб:
— Ҳўш мотоцикл қани?
Ўғри:
— Қанақа мотоцикл?
— Бироз аввал қоидани бузиб, мендан қочиб келаётгандинг-ку?!
— Бу нима деганинг? Ахир мен пиёда айлангани чиқдим-ку...
— Айлангани чиқдингми?
— Ҳа.
— Каска кийиб олиб-а??? Мотоцикл билан ҳужжатларни кўрсат, - деган экан инспектор.
Йўл ёқасида катта эълон тахтаси турибди ва унда катта-катта ёзув бор:
"Ҳайдовчи, оқ йўл!"
Ҳудди шу тахтани пастроғида кичикроқ эълон:
"Кўприк бузиб ташланган".
Буви ухлаб ётган набирасини уйғотяпти:
— Турақол, болажоним! "Ким эрта турса, худо унга қўш қўллаб беради" деган гап рост экан. Қара,тонг саҳарда сайрга чиқиб нима топиб олдим. Ичи пулга тўла ҳамён.
Набираси:
— Ахир ўша ҳамённи йўқотган одам сиздан олдинроқ турган-ку!?
Бир қиз чўмилгани кўл бўйига бориб қараса, бир милиция ходимидан бошқа ҳеч ким йўқ экан. Қиз "майли" деб ечиниб, секин сувга туша бошлабди. Шунда милиция ходими келиб:
— Яхши қиз, бу ерда чўмилиш таъқиқланган, - дебди.
Қизни жаҳли чиқиб:
— Қанақа одамсиз, нега олдинроқ айтмадингиз?! Кўрдиз-ку кийимларимни ечаётганимни, - дебди.
Шунда милиция ходими:
— Ечиниш таъқиқланмаган, чўмилиш таъқиқланган, - дермиш.
Ўқитувчи ўқувчидан сўрабди:
— Шекспир нечанчи йилда туғилган?
— 1564 йилда.
— 1565 йилда эса нима бўлган?
— Шекспир 1 ёшга тўлган.
Икки ўртоқ ароқ ичиб, кўзи қизариб кетибди.
— Энди қанақа қилиб кетамиз? Йўлда ГАИ тўхтатса, кўзимизни ичи қизариб кетган...?! - дебди биринчиси.
Ўртоғи ўйланиб туриб дебди:
— Машинани сен ҳайдайсан. ГАИ тўхтатса, "Кўзимга пашша кириб кетди. Шунга қизариб қолди" дегин, - деб ўргатибди.
Озгина юришса ҳамки, ГАИ тўхтатибди. Йигитга ГАИ тикилиб қараб:
— Нима, кўзингизга пашша кириб кетдими? - деса, йигит шошиб қолиб:
— Йўқ, ичгандим, - дермиш.
Алкашларда 250+250=500 эмас, 1 та бутун бўлади.
Афанди ўчоққа ўт ёқишга жуда кўп уринибди. Ҳеч ёқа олмабди.
Уйга кириб хотинининг рўмолини ўраб чиқибди-да, ўчоққа қараб "Пуф" деган экан, аланга олиб кетибди.
Шунда оловга қараб:
— Ҳа қўрқмас экансан-ааа, - дермиш.
Нимага куёвларга 40 килограмлик қопни кўтаришда муаммо бўлади-ю, 50 килограмлик келинни кўтариш муаммо эмас?!