— Хотин, рақсга тушма!
— Нега адаси?!
— Қўлларингни тушир! Ўйнама дедим сенга!
— Зўр ашула экан!
— Рулни ушла!!! Қаёққа ҳайдаяпсан???
Иккита қўй ҳайит байрамидан олдин гаплашиб туришибди:
“Уйда бўл, далада бўл ҳайит куни қассобхонада бўлмасанг бўлди!”
Институт ҳовлисида бир талаба имтиҳонга кеч қолаётган дўстини кутиб турибди. Бир пайт унга қўнғироқ қилиб дебди:
— Алло, ўртоқ қаердасан?
— Мана-мана, институт дарвозасидан кириб келяпман...
— Уйингдан флешкани олиш ёдингдан чиқмадими ишқилиб?!
— Вой дўстим, яхши-ям эслатдинг. Ҳозир оволаман.
Бир аёл эрига дебди:
— Шу сигаретни қачон ташлайсиз?! Бир ҳафта ўзингизни мажбурлаб чекмасангиз, сабр қилсангиз ташлайсиз-ку!
Эри:
— Майли хотин. Сен ҳам бир ҳафта телеграмга кирмасанг, чекишни ташлайман, - деса, хотини:
— Менга нима? Чекавермайсизми!? Ўзингизга зарар қиляпсиз, - деб ўгирилиб кетибди.
Ҳарбий хизмат ўташ учун чақирувга келган йигитлар тиббий кўрикдан ўтмоқда.
Врач:
— Кимни навбати, киринг! Стулга ўтиринг! Бўлди! Хизматга яроқли!
Стулдан турган йигит ҳайрон бўлиб:
— Қанақасига? Соғлигимни текшириб ҳам кўрмадингиз-ку?! – дебди.
Врач:
— Гапимни эшитдинг – қулоқларинг соғлом. Стулни кўрдинг – кўзларинг ҳам соғлом. Тескари ўгириб қўйган стулимни ўнгини қилиб ўтиришга ақлинг ҳам етди. Демак, соппа-соғсан! – дермиш.
Бир йигит машина ҳайдаб кетаётса, ЙПҲ ходими тўхтатиб дебди:
— Ҳурматли ҳайдовчи, ҳужжатларингизни тақдим этсангиз.
Ҳайдовчи йигит:
— Мени кимлигимни биласизми? – дебди машинада ўтирган ҳолда керилиб.
ЙПҲ ходими:
— Йўқ, билмайман. Ҳужжатларингизни тақдим этсангиз... – дебди яна.
— Қўчқоров деган одамни танийсизми?! – дебди ҳайдовчи.
— Ҳа, танийман, - дебди ЙПҲ ходими.
Ҳайдовчи:
— Мен ўшани ўғли бўламан, - деса, ЙПҲ ходими:
— Ие, Қўчқоров менман-ку! Бу ёққа тушчи ўғлим. Нега сени аввал ҳеч кўрмаганман?! – дермиш.
Суд залида шовқин ва тартибсизлик бошланиб кетибди. Иштирокчиларнинг баланд овозда гапириши, норози оҳанглар судьяни жаҳлини чиқариб юборибди. Судья столдаги болғачасини уриб:
— Тинчлик сақлансин! Ким шовқин солса, ёки бақирса залдан чиқариб юбораман! – деса, суд айбланувчи ўрнидан туриб бақира бошлабди.
— Эшикни очинг, МИБдан келгандик.
— Очмайман! Сизлардан жуда ҳафаман!
Ҳозир орамизда яшаётган айрим бойлар ҳақида кейинчалик билдириладиган фикр:
“У шунақанги хасиси эди-ки, бор бойликларини барчасини ўзига васият қилиб қолдирди”.
Алишер исмли бир одам гапирадиган тўтиқуш сотиб олибди.
Уйга олиб келса ҳеч гапирмасмуш.
— Алишер доно дегин, - деб тўтиқушга бир ҳафта ўргатибди. Барибир гапирмасмуш.
Охири чарчаган тўтиқўш тилга кириб:
— 8х6 нечи бўлади Алишер? – дебди.
— Ҳайрият-ей! Гапирдинг. Билмадим нечи эканини, - дебди ҳалиги одам.
Шунда тўтиқуш:
— Шуни-ям билмасанг, нимангга Алишер доно дейишим керак?! – дермиш.