Бир куни афанди кабобхонани ёнидан ўта туриб, кабобдан чиқаётган тутун ҳидини ҳидлабди. Зиқна кабобпаз “Сени бир боплай!” деб афандини тўхтатиб, унга дўқ урибди:
— Кабобдан чиқаётган тутунни ҳидлаганинг учун пул тўла! – деса, уддабурон афанди чўнтагидан тангаларини чиқарибди-да, “жаранглатиб-жаранглатиб” яна чўнтагига солиб йўлида кетаверган экан.
Эр хотинига бақирди:
— Тамом, сен билан ажрашаман! Менга хиёнат қилдинг!
— Нега менга бақирасиз? Сизга хиёнат қилмадим! Кеча эътиборингиз учун дугонам Адолатникида тунаганман, тузукми!?
— Ёлғон гапирма, ожиза! Адолатникида кеча мен тунадим, сени у ерда кўрганим йўқ!
Бир йигитга кўчада майда пул зарур бўлиб қолибди.
Чўнтагига қўл солса, 50 минг сўмлик чиқибди. Атрофда ҳеч ким йўқ, фақат йўл четида ГАИ ходими турган экан.
— Кечирасиз, шуни майдалаб бера олмайсизми?! - дебди йигит пулни узатиб.
ГАИ ходими пулга қараб туриб:
— Узр, ўзи ҳозиргина постга турдим. Ҳали пул йўқ, - дермиш.
Хотини касал эр ёнида ўтириб, ҳамдардлик билдиряпти:
— Хотин, сен касал бўлгунча мен бўлмайманми? Азроил мени жонимни олса ҳам майли эди, - деб турса, шу пайт азроил кириб келиб қолибди. Афанди шоша-пиша:
— Ассалому алайкум! Азроил ҳазратлари, ким касал, ким соғ ўзингиз кўриб турибсиз, - дермиш.
— Нега компьютернинг бир нечта клавишасини бирданига босса овоз чиқади?
— Ухлаб қолган дастурчини уйғотиш учун...
Бир аёл нуқул эри ишдан келса, эрининг уст-бошидан соч толаси топиб олиб роса жанжал қилавераркан.
Кунлардан бир кун эрининг кийимидан соч топа олмабди. Шунда эрига:
— Ҳа, қуриб кетсин! Кунингиз кал аёлларга қолдими!? - дермиш.
Болакайдан сўрашибди:
— Сенга янги йилга нима совға қилай?
Бола ўйланиб туриб:
— Билмиман, лекин иккита бўлсин!!!
Тоғда чўпон қўйларини ҳайдаб кетаётса, қўл телефони жиринглаб қолибди.
Телефон овозини эшитган қўйлар таққа тўхтаб, чўпон томонга қарашибди. Чўпон эса, ким биландир гаплашиб бўлгач, телефонни чўнтагига солиб, қўйларига:
— Хавотирланманглар, мени сўрашибди! - деган экан.
Коллеж орқасидаги стадионда 1та йигитни 2та йигит роса дўппослаб турса, қари отахон келиб:
— Ие, нега бу болани уряпсилар? - деса, йигитлар:
— Отохон қўшиқ эштасизми? - деб сўрашибди.
— Ҳа, - дебди отахон.
Шунда йигитлар:
— Қўшиқни мазза қилиб эштаётганизда "ОҚ АЙИҚ.УЗ" дейдиган бола шу бўлади, - дейишса, отахон ҳассасини кўтариб:
— Яхшилаб ур, яхшилаб! - дермиш.
Хотин эрига деди:
— Адаси, мен қўшниникига чиқиб кетяпман. 5 минутда қайтаман. Ҳар ярим соатда қозонни кавлаб туринг, тагига олиб кетмасин...!