Эр хотин жанжаллашиб қолишибди. Бир соат ўтгач, ахийри хотини эрига қараб:
— Дадаси билмайсизми эшак қанча умр кўриб, кейин ўлади, - деса
Эри:
— Нима мазанг қочяптими, - дермиш
Бир одам хотинини ишхонасидаги зиёфатга олиб келибди. Бир оз тургач, хотини:
— Анави сочини чиройлик турмаклаган аёл ким?,- деб сўраса. Эри:
— У бошлиқнинг машуқаси!, - дебди.
Хотини яна бир бошқасини кўрсатиб:
— Анави тўлагина аёл ким?, - деса.
Эри:
— Бош ҳисобчимизнинг машуқаси, - дебди.
Хотини бир чеккада фужерда шампан виноси ичаётган аёлни кўрсатиб:
— Бу аёл кимнинг машуқаси?, деб сўраган эди.
Эр:
— Бу аёл бўлим бошлиғининг машуқаси, - дебди.
Хотини кетворган бир ёш жувонни кўрсатиб:
— Бу кимнинг машуқаси, - деса.
Эр ким билан гаплашаётгани эсида йўқ:
— Бу меники, мени асалим бу!, - дебди.
Хотини ҳам суҳбатга ўта берилиб кетганидан:
— Дадаси, бизники ҳаммасидан чиройли экан, - дермиш
Практикант талаба туғруқхонада бир аёлни туғишига ёрдам беряпти. Профессор уни кузатиб турибди...
Ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди. Талаба ўзида йўқ ҳурсанд. Профессорга фахр билан:
— Менимча, ҳаммасини тўғри бажардим.
Профессор:
— Яширмайман, ростдан ҳам ҳаммаси тўғри бўлди. Лекин охирида чақалоқни орқасига, уриш керак эди, чақалоқни..
Фирма директори ўзи сотадиган мол савдоси ҳақидаги эълонга кўзи тушибди. Қараса, нархи арзонрок экан. Телефон қилишга қарор қилибди.
Натижада, ўз омбори қоровулининг овозини таниб қолибди.
Жиннихонада бир куни жинниларни суръатини олиб уйдагиларга жўнатишаётган экан.
Бир жиннини суръатга олишга навбат келганда. У суръатчини ташқарига чақириб дарахт ортига беркиниб олиб "суръатга олинг" - дебди.
Суръаткаш қараса, дарахтдан бошқа нарса йўқ эмиш.
— Дарахтни расмини жўнатасанми, - деса.
— Йўқ, мен ота-онам суръатдаги дарахтга қараганда, дарахт ортидан «па» - деб, чиқаман, - дебди.
Хусан, дўстидан ҳафа бўлиб, шундай дермиш:
— Итинг сенга дўст бўлса яхши, лекин дўстинг ит бўлса ёмон.
Икки талаба оч қоринга сигарет чекиб ўтирса, қовурилган гўштнинг ҳиди келибди.
Биринчи талаба:
— Ана кимдир гўшт қовуряпти, - деса.
Иккинчи талаба:
— Қанақа гўшт, мани сигаретимга пашша қўнди, - дермиш.
Бизнесмендан қандай қилиб миллионер бўлганини сўрашди.
— Хотиним туфайли.
— Қанақасига?
— Қанча пул топганимда хоти­ним пул йўқлигидан нолишни тўх­татишини билмоқчи эдим...
Хотин ўйнаши билан ётса эри ишдан эрта келибди, хотин ўйнашига яширининг деса, у телевизорни орқасига яшириниб олибди. Хотин эшикни очиб:
— Ҳа, дадаси эрта келибсиз ишдан деса
— Футбол бор ушанга шошилиб келдим деб телевизорни қўйиб футболни кўриб ётиб, бирданига хотин—хотин деб қопти.
Хотини ошхонада энди ўлдим деб:
— Ҳа, дадаси деса
Эри:
— Айтсам ишонмайсан, ҳозир ҳакам битта ўйинчига қизил карточка кўрсатувди, ўйинчи бизни уйдан чиқиб кетди дермиш.
Эри ичиш ва чекишни ташлаган аёллар, уларни бошқа камчиликларини сеза бошлашади.