Дискотекадаги йигит билан қиз суҳбати:
— Сени ота-онанг мабодо уста эмасми?
— Йўқ, нима эди?
— Сен ўзингдан кимни ясаб оляпсан унда...?
Хотин эрига:
— Азизим, бугун ажойиб туш кўрибман!
— Қанақа туш экан?
— Тушимда сиз менга бир дона олма берганмушсиз...
— Буни нимаси ажойиб?!
— Ўша олма-чи тишланган экан...
— Тишланган олма кўрсанг ҳам, сенга Apple телефонини олиб беролмайман!
Ҳар бир хонадондан солиқларни йиғиб юрган инспектор навбатдаги эшик қўнғироғини босибди.
Ичкаридан бўйнига 1см диаметрлик олтин "трос" тақиб чиққан етти-саккиз ёшли бола чиқиб:
— Сизга ким керак, - дебди оғзидаги сигаретни чуқур тортиб.
— Уйда катталар борми?
— Ўзингиз нима деб ўйлайсиз, - дермиш сигаретни яна бир мартта тортиб.
Самолётда носозлик чиқиб, қулай бошлабди. Учувчи йўловчиларга:
— Тўртта одам ҳозироқ самолётни тарк этиши керак. Акс ҳолда ҳаммамиз ерга қулаймиз, - деб эълон қилибди.
Йўловчилар орасидан француз чиқиб:
— Менга вино беринглар, - деб винони ичибди-да, — Яшасин Франция!, - деб самолётдан сакраб қолибди.
Ундан кейин америкалик чиқибди:
— Менга виски беринглар, - деб қадаҳни кўтарибди-ю, — Яшасин Америка!, - деб у ҳам сакраб юборибди.
Учинчи бўлиб рус чиқибди:
— Бир шиша ароқ беринглар, - дебди. Ароқни ичиб, яна бир шиша сўрабди. Учинчи шишани ҳам ичиб бўлиб:
— Яшасин Африка!, - деб самолётдан иккита негрни отиб юборибди.
— Азизам, мен оламдан ўтсам, йиғлаб ўтирмагин. Турмушга чиқгин...
— Бас қилинг! Овқат ёқмаган бўлса емай қўяқолинг.
Шифокор беморга:
— Ҳар куни балиқ еб туринг. Сизда фосфор етишмайди, - деса,
Бемор:
—Мен соғаймоқчиман. Ёруғлик тарқатмоқчи эмасман, - дея жавоб берибди.
Бир одам ҳаётдан тўйиб, яшагиси келмай ўзини осишга қарор қилибди. Дарё устидан ўтган кўприкка арқон боғлабди. Арқонни бўйнидан ўтказиб, ўзини сувга ташлаган экан, арқон узилиб кетибди. У одам эса сузишни билмас экан. Бир амаллаб типирчилаб-типирчилаб қирғоққа чиқиб олибди. Қирғоқда туриб:
— Эҳ, худога шукур! Ўзимни осаман деб чўкиб кетишимга сал қолди-я!, - дермиш.
Бир киши бозордан сотиб олган тўтиқушини гапиришга ўргатяпти:
Киши:
— Мен юришни биламан.
Тўти:
— Мен юришни биламан.
Киши:
— Мен гапиришни биламан.
Тўти:
— Мен гапиришни биламан.
Киши:
— Мен уча оламан.
Тўти:
— Алдама!
Йигит:
— Севгилим, сизни учратган кунимдан бери на овқат ейман ва на сув ичаман...
Қиз хурсанд бўлиб:
— Наҳотки, мени шунчалик қаттик севиб қолган бўлсангиз?
— Йуғ-а. Шунчаки ўзимга пул ортмаяпти!
Эр-хотин ва меҳмонга келган қайнона тушлик қилиб ўтиришибди. Овқатини еб бўлган қайнона ўрнидан туриши билан, у ўтирган жойга девордаги катта соат тўсатдан шарақлаб тушибди.
Шунда эри:
— Лаънати соат. Доим кечикиб юради-я.