...Статусимга: "Меҳмонда яхши, лекин ўз уйингда... яланғоч ҳам юрса бўлади"...Статусимга жавобан бир шилқим комментарий қолдирди:
— "Менинг уйим, сенинг уйинг"
Бир кун 99та негр дарё бўйида ўтириб. "Қанийди ҳозир олтин балиқ чиқиб тилагимизи бажарса, бизлар ҳам оқ танли одамларга айланиб қолсак." - дейишибди.
Шу пайт ростакамига тилла балиқ чиқиб:
— Ҳаммаларингни фақат биттадан тилакларингни бажараман. Тила тилагингни, - дебди.
Шунда 98 та негр фақат бир ҳил тилак билдириб, оқ танлиларга айланишибди.
Охирги 99 негр қотиб кулиб турганмиш.
Тилла балиқ:
— Нега куласан? Ҳеч қандай тилагинг йўқми? - деса
— Шу 98та оқ танликка айлантирган негрларингни ўз ҳолига - қайтариб қўй! - дермиш
Бир чол катта бочка ортилган арава ҳайдаб кетаётса, йўл бўйида турган икки «ГАИ» ходими уни тўхтатиб:
— Ҳа, ота, нима олиб кетяпсиз?
— Қайрағоч шарбати..
— Э, қойил. Бунақасини эшитмаганмиз! Бир косадан қуйсангиз, қўйиб юборамиз!
— Бемалол ичаверинглар!
— Ҳмм... Тахирроқ эканми?.. Майли, оқсоқол ҳайданг..
— Чу, Қайрағоч!
Автобус бекатида ғирт маст киши симёғочга суяниб турибди. Бошқа маст унинг олдига келиб сўраяпти:
— Нима қилаяпсан бу ерда?
— Автобус кутяпман.
— Жиннимисан, ким сени бундай узун ёғоч билан автобусга қўяди?!
Афанди бир боққа кириб, гул узаётган эди, боғбон кўриб ўшқирди:
— Кимсан?
— Булбулман.
— Булбул бўлсанг, қани, бир сайрачи?
— Мен тажрибасиз ёш булбулман, сайрашни ҳозирча ота-онамдан эшитиб турасиз, - деди Афанди.
Ўғри бир уйга кириб қимматбаҳо буюмларни қопига жойлаётса, тўтиқуш ўғрига қараб:
— Кеша ҳаммасини кўриб турибди, - дебди.
Ўғри чойшаб билан тўтиқушни қафасини беркитиб, яна ишини давом эттираётса, тўтиқуш яна:
— Кеша менмасман, Кеша бу бульдог, - дермиш.
Машҳур юнон файласуфи Суқротдан шогирдлари сўрашибди:
— Никоҳ кўнгилдагидек бўлиши учун қандай шартлар керак?
— Бунинг учун икки нарса керак,- дебди Суқрот, — эр кар, хотин сўқир бўлиши керак.
Бир йигит ресторанга кириб официантга 10 минг берибди.
Официант:
— Стол банд қилиб қўяйми?
Йигит
— Йўқ, ҳозир қизчам билан келаман, бизда ҳамма жой банд десангиз бас.
Бир одам барда қўлидаги қадаҳни айлантириб ичсамми ичмасамми, - деб ўйланиб ўтираверибди. Буни кузатиб ўтирган бир крутой йигит келиб:
— Сен ўзи ичасанми ичмайсанми? - деб, қадаҳни бир кўтаришда ичиб қўйибди-да, ҳалиги одамни масхара қилиб тиржайибди.
Ўйланиб ўтирган бояги киши унга қараганча, ўзича пичирлабди: "Ишдан ҳайдалдим, машинам пачоқ бўлди, банкдан юз миллион кредитим бор, хотиним ташлаб кетди, энди эса заҳаримни ҳам мана бу аҳмоқ ичиб қўйди", - дермиш
Эр хотин жанжаллашиб қолишибди. Бир соат ўтгач, ахийри хотини эрига қараб:
— Дадаси билмайсизми эшак қанча умр кўриб, кейин ўлади, - деса
Эри:
— Нима мазанг қочяптими, - дермиш