Бир кун эр-хотини уришиб қолибди.
Эри бир варроқ қоғоз олиб, хотинига “Хотин, эртага мени соат 8:00 да уйғотгин” деб хат ёзиб столга қўйиб ухлашга ётибди.
Эрталаб туриб, соатга қараса 10:00 бўлганмиш. Ошхонага чиқиб, стол устида бир вароқ қоғозни кўрибди. Унга хотини шундай деб ёзиб кетган экан:
“Дадаси туринг, соат 8:00 бўлди”.
Бир хотин дугонасига ҳасрат қилибди:
— Эрим энди ароқ ичмайман деб қасам ичганидан буён, музлатгичга солиб музлатиб еябди.
Футбол ишқибози ўғлини эркалатяпти:
— Мени ёлғизим, ширин болам, келажагим мени! Сен мени ҳаёт ўйинимда урган голимсан! Шунда хотини эрига қараб:
— Мен-чи адаси? – дебди.
Шунда эр хотинига:
— Сен ҳам урган голимсан. Фақат ўз дарвозамга уриб қўйган – автоголсан, - дермиш.
Пазандачилик курсида ўқиётган қиздан онаси сўрабди:
— Дарс пайтида тайёрлаган таомлардан ўзингиз ҳам ейсизларми?
Қиз йиғламсираб:
— Ейишга мажбурлашади, - деган экан.
Афанди қиш куни лодкали мотоциклида дўсти билан кетаётган экан. Бир пайт қараса, дўсти лодка кетаётиб, терлай бошлабди. Афанди ҳайрон бўлиб тезликни оширибди. Дўсти баттар терлайверибди. Шунда афанди дўстидан:
— Нега бунча терлаяпсан? Қиш бўлса...? – деб сўрабди.
Дўсти бўлса томоғи қирилиб:
— Минг лаънат! Лодкангни таги тешик экан, боядан бери югуриб кетяпман, - дермиш.
— Адаси, нонни нархи ошибди.
— Э, майли, бир гап бўлар!
Ўзбеклар ҳамма муаммоларни шу гап билан енгиб кетади...
— Бобо, сиз ҳам ёш бола бўганмисиз?
— Ҳа.
— Болалар сизни соқолингизи кўриб, роса кулишгандир-а?!
Чол кампирига овқат қилишини тайинлаб, ўзи ҳовлида ёнғоқ чақиб ўтирса, бир ёнғоқ пуч чиқиб қолибди. Пуч ёнғоқни олиб, "Ҳозир кампиримни олдига бориб, мана бу ёнғоқ сени миянгга ўхшаб пуч экан деб боплайман", деб кампирини олдига кирибди.
Кампири сўлиган шолғомни қийналиб арчаётганини кўрган чол жимгина ортига қайтган экан...
Эр-хотин айланиб юришса, ўғрилар чиқиб қолишибди.
— Энг қиммат нарсангни бер! – дебди дўқ уриб ўғрилардан бири.
— Дадаси, мени бериб юборақолинг... – дебди шошиб қолган хотини.
— Жиннимисан!? Энг қиммат нарсани деяпти, арзонини эмас! – дермиш эри.
Талабалар шеъри:
Орзиқиб кутаман ҳар куни сени,
Узоқдан кўрганда кўзларимда нам.
Ҳеч кимга бермайман ҳеч кимга сени,
Мени қадрдоним - стипендиям!!!