— Ўтган йили ўн гектар ерга картошка эккан эди. Қурт еб кетди. Бу йили юз гектар ерга экдик. Қуртлар бўкиб ўлса, келаси йилдан бемалол деҳқончилик қилаверамиз.
Поездда икки йўловчи суҳбатлашяпти:
— Менинг хотиним фаришта.
— Бахтли экансиз, меники ҳалиям тирик.
Бир ўзбек қиз корейс йигитни севиб қолибди. Унга турмушга чиқмоқчи бўлиб, йигитни юз мартта сувга тиқиб олибди-да, - энди ўзбек бўлдингиз. Бундан кейин кучук гўштини емайсиз. Сиз мусулмон бўлдингиз, - дебди.
Йигит:
— Хўп, - дебди.
Қизни уйида кучукчаси бор эди. Кунларни бирида қиз ишдан келиб қараса, йигит кучукчани сўйиб еб ўтирганмуш.
— Ахир кучук гўшти емасликка сўз бегандингизку.
— Қўй гўшти бу!
— Қанакасига қўй бўлсин? Чапаку!
— Мен уни юз мартта сувга ботириб олдим. Қўй бўлди-да!
Иккита корхонанинг раҳбарлари гаплашиб ўтиришган экан.
— Мен ишчиларимга икки ойдан бери маош бермасам ҳам ишга келаверишади, - дебди биринчиси.
— Мен эса уч ойдан бери ишчиларимга умуман ойлик бермаяпман. Барибир ҳаммаси келаверади. Энди ишга келишни ҳам пуллик қилиб қўймоқчиман, - дермиш иккинчиси.
3та алкаш саҳрода 3 яшик ароқ билан, закускага 1 дона писта билан қолиб кетишибди. 1.5 яшик ароқни ичиб, пистага тилини теккизиб закуска қилиб туришса, бирдан битта алкаш билмай пистани чақворибди. Қолган 2та алкаш бир овозда:
— Сан бўтга писта чаққани келдингми ёки ароқ ичганими? - дермиш.
4 та бойвачча дўстлар ҳар куни битта ресторанда битта столда овқатланар экан. Ҳар сафар битта официант хизмат қиларкан.
Улар ҳар сафар вилка, пичоқни беркитиб қаҳвани тўкиб юбориб, официантнинг устидан кулишаркан.
Бир куни официантни чақириб:
— Бизни кечир, сенга кўп беҳурматлик қилдик. Сен бу қилиқларимизга парво ҳам қилмай хизмат қилдинг, -дейишибди.
Официант:
— Бўпти, энди мен ҳам қаҳвага тупурмайман, идишларни унитазда чайқамайман, - дебди.
Ростан ҳам ўша бойвоччага севиб турмушга чиқдими? Албатта, мен уни миллионларига турмушга чиқдим.
Пашша тутиб олган Мадина ойисига:
— Ойижон, мана бу пашшадан фил ясаб беринг.
— Нималар деяпсан? Эсинг жойидами ўзи?      
— Ахир дадам сизга доим пашшадан фил ясайсан дейдилар-ку.
Икки дугона суҳбатлашяпти. Биринчиси:
— Эрим ҳар доим аввалги хотинини гапиради.
Иккинчиси эса:
— Яхшику, - дебди. Мени эрим бўлса доим бўлажак хотинини гапиради.
Caмoлёт аварияга учраб чўлга қулабди шундан Афанди ва Грузин қолибди, Афандини сумкаси егуликларга тўла экан, Грузинда бир чeмoдан пули бор экан, чўлда юра-юра силласи қуриган грузин Афандидан сув нон сўрабди,
— Афанди йўқ дебди,
Шунда грузин:
— Кел бозор ўйнаймиз дебди,
— Бўлди дебди, Афанди
Савдони бошлабди, грузин келиб энди савдолашай деганда қорни оғриб қолибди
— Афанди чемоданга қараб тур дебди-ю
Бир пайт қайтиб келиб
— қани чемодан - деса
Афанди:
— Бу ер бозор бўлса ман қаттан биламан дермиш