— Қизим, ишхонангдаги Қодиржон деган йигитни кўзда қочирмагин...
— Ойи, нималар деяпсиз?! Мен 20 ёшдаман, у эса 40 да-ку!
— Нима бўпти!? Аммо уни 2 та уйи, машиналари, каттагина бизнеси бор!
— Бундан ташқари ойижон, уни 4 та боласи, 3 та хотини ва 2 мартта судланганлиги ҳам бор!
Қамоқда ўтирган эрини кўргани хотини келибди.
Эри:
— Нега шунча вақт мени кўргани келмадинг?
Хотини:
— Қамоқхона бошлиғи билан келишдим.
Эри:
— Нимани келишдинг?
Хотини:
— Агар у билан бирга бир мартта тушлик қилсам, сизни қамоқ муддатингиздан 6 ой айириб ташлар экан. Ахир 25 йилга қамалгансиз-ку!
Эри:
— Хўш?
Хотини:
— Нима хўш!? Кеттик уйга, сиз озодсиз!
— Жуда яхши! У мени қулоқларимга лағмон илади. Мен лағмонларни олиб, бурнидан ип қилиб ўтказаман.
— Мени йигитим 2 кун аввал ташлаб кетди.
Дугонаси:
— Вой дугонажон, мен бўлса 2 кун аввал бир йигит билан танишиб қолдим.
— Дўстим, нега кўринмай кетдинг?
— Дўкон очгандим.
— Зўр-ку!
— Мени 2 йилга қамаб қўйишди.
— Нега? Дўконни ёмон йўл билан очдингми?
— Йўқ, лом билан очгандим.
— Овози яхши бўлмагани учундир-да!?
— Йўқ, ўқишни билмагани учун!
Йигит тўтиқушни таъзирини бериб қўймоқчи бўлиб, уни музлатгичга солиб қўйибди.
Орадан ярим соат ўтиб, тўтиқуш кечирим сўрай бошлабди.
— Майли, кечирдим. Хатоларингни тушуниб етганга ўхшайсан! – дебди йигит.
Тўтиқуш бўлса йигитни қулоғига пичирлаб:
— Эшак миянгга яна нималар келади?! – деган экан.
Беморга капельница қўйган ҳамшира қиз краватни бир четига ўтириб олиб, телефон ўйнай бошлабди.
— Яхшимисиз бемор?
— Яхшиман.
— Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
— Яхши.
— Ҳозир капельница тугаса, аҳволингиз анча яхшиланади.
— Капельница шланкасини устидан турмасангиз, аҳволим ҳеч қачон яхшиланмаса керак...





