Бир эркак машинасини ҳадеб артиб, қучоқлаб, маъюс ҳолда машинани силаб қўярмуш
Буни қўшниси кўриб:
— Ҳа қўшни, машинани сотимоқчимисиз дейман?! - деса, ҳали эркак:
— Йўғ-е, хотиним ҳайдовчилик гувоҳномаси олди, - дермиш.
— Юр Дилдора, кинога борамиз.
— Кетдик!
— Йигитинг рашқ қилмайдими?
— Йўқ, уни эрим уриб, ўлдириб қўйган.
Бир бемор стоматологга келса, ичкаридан биттаси хурсанд чиқиб кетаётганмуш.
— Нега бунча хурсандсиз? - деса, ҳалиги одам тишини ушлаб:
— Худога шукур, врач йўқ экан, - дермуш.
Қиз онасига телефон қилиб:
— Ойижон, мени ўғирлаб кетишватти! - деса, онаси:
— Вой қизим, қанақа машинада? - сўрабди.
— Малибу, - деса:
— Бахтли бўл қизим! - дермиш онаси.
Ёш ҳамшира врач хонасига кириб:
— Чақирдингизми? - дебди.
— Ҳа. 5-палатадаги бемордан қон олдингизми? - сўрабди врач.
— Олдим. Атиги 3 литр чиқди, - дермиш.
Ёш ўсмир йигит уйга бир қулоғига зирак таққан ҳолда кириб келибди.
Отаси буни кўриб:
— Ўғлим, қадим-қадимдан зиракни ё қароқчилар, ё ҳезалаклар таққан. Ҳозир деразадан ташқарига қарайман, агар ташқарида кемангни кўрмасам, энангни Учқўрғондан кўрсатаман.
Ўқитувчи Болтавойдан сўрабди:
— Катта бўлсанг ким бўласан?
Болтавой жавоб берибди:
— Ихтирочи бўламан. Бир кнопкани босса, ҳамма ишни бажарадиган робот ихтиро қиламан.
— Яхши, сен нима ихтиро қиласан Тешавой.
Тешавой уйқусираб жавоб берибди:
— Мен ўша кнопкани босадиган аппарат ихтиро қиламан...
Дўстлар суҳбатидан:
— Ойлик маошинг яхшими?
— Чидаса бўлади. Дастурхонимиздан икра аримайди.
— О, зўр-ку! Икрани қизилиданми ёки қорасиданми?
— Бақлажонли! Хотиним пиширган!!!
Хитойлик қизни севиб қолган ўзбек йигити қизнинг отасига дебди:
— Қизингизни қўлини сўраб келдим. Менга турмушга чиқишига рухсат беринг!
Хитойлик ота жавоб берибди:
— Аждодларимиз каби бу ишни буюк аждар билан маслаҳатлашиб, кейин айтаман.
Йигит қувониб дебди:
— Овора бўлманг! Рафиқангиз билан гаплашиб бўлдим...
Суратхонага 7 та боксёр кириб келибди ва суратчига дейишибди:
— Бизларни 3 га 4 суратга олиб қўйсангиз. Ҳар биримизга 2 донадан чиқариб берасиз.
Суратчи рози бўлибди. Суратга тушириш учун чироқларни ёқиб, фотокамерасини созлаб турса, 7 та боксчиларнинг 4 таси бир тараф, 3 таси бир тараф бўлиб олиб, муштлашишга шай туриб олишганмуш.
Вазиятдан қўрқиб кетган суратчи:
— Ҳой-ҳой, тўхтанглар! Нима қиляпсизлар?! - деса, боксчилар:
— Суратга олаверинг! Тренеримиз бизларга "3 га 4 суратингизни 2 донадан олиб келасизлар деган" дермуш...