Эр-хотин чой ичиб ўтиришибди.
Хотин:
— Биласизми, Африкадаги баъзи қабилаларда эрлар ўз хотинларини сотиб юборар экан. Мабодо шундай одат бизда ҳам бўлганида мени сотармидингиз?
Эр:
— Йўқ, мен сени совға қилиб юборардим!
— Ассалому алайкум доктор! - деса, ҳалиги одам:
— Мен доктор эмас, сартарошман! - дермиш.
— Ҳурматли ҳайдовчи, узоқдан қараб турибман аниқ 80! – деса, аёл:
— Йўқ! Нималар деяпсиз?! 80 да эмасман. Шунчаки, кўйлагим қари кўрсатяпти, - дермиш.
“Пора билан қўлга тушган амалдорнинг қаршилиги 0 га тенг”.
— Нимани?
— Пахта қўямиз-у, қовун туширамиз.
Қариндошликнинг коррупцияга таъсири қандай?
— Аҳмедов, жавоб бер-чи!
— Билмайман устоз!
— Ўтир беш!
— Раҳмат, ада.
— Косадаги мураббони еб қўйганимни ойимга айтмагин!
Ойиси ишдан келса, синглиси дебди:
— Ойижон, акам мураббони еб қўйганини сизга ҳеч қачон айтмайман!
— Насриддин, сизни хотинингиз ақлдан озибди!
Хўжа Насриддин чуқур ўйга ботибди.
Ундан сўрашибди:
— Нимани бунчалик ўйлаб қолдингиз?
Насриддин:
— Хотиним ўзи туғилганида ақлсиз эди. Қандай қилиб ақлдан озиши мумкин деб ўйлаб қолдим, - деган экан.
— 25 метр наридаги дарахтда чумоли кетяпти, - деса, ёнидагиси:
— Ҳа, ўғил бола экан, - дермиш.





