Эр хотинига:
— Азизам мени қуёшим бўлишни истайсанми?
— Ҳа албатта!
— Унда мендан 150 миллион километр узоқда юр!
Бир савдогар кишининг Россиядан қайтгач таъсуротлари:
“Россияда ёш болалар ҳам русчани зўр билишар экан!".
Битта эркак йиқилиб тушиб, бошини ёриб олибди. Қонини ялаб кўриб, “Пешонам шўр экан”, - дермиш.
Бир йигит уйланиб, тўй куни келинга дебди:
— Мен эркак кишиман. Эркак киши "кўчани одами" бўлади. Шундай экан мен кўчада кўп бўламан. Сени борлигинг мен учун иккинчи даражали иш, тушундингми? - деса, келин:
— Ҳа тушундим! Энди мен шу уйга келин эканман, қайнона-қайнотамга набиралар туғиб, уларни хурсанд қилишим керак. Шундай экан, менга ҳам сизни кўчада эканлигингиз иккинчи даражали иш, - дермиш.
Туғруқхонада акция:
Икки ўғил кўрган кишига учинчиси қўшиб берилади!
Ҳозир кимдир ўз севган қизини қўлини ушлаб турибди. Сен бўлса телефонни ушлаб ўтирибсан...
Ўқитувчи “Яшаш учун кураш” мавзусида дарс ўтмоқда:
— Айтинглар-чи, кимсасиз оролга ўзингиз билан нима олиб кетган бўлардингиз?
— Мен оч қолмаслик учун бир қоп буғдой олиб кетардим, - дебди Маъруф.
— Мен эса битта хизматкор ва шароб тайёрлаш учун узум кўчатини олиб кетган бўладим, - дермиш Шариф.
Шунда Хамид ўрнидан туриб:
— Мен оролга ўзим билан Маъруф ва Шарифни олиб кетган бўлардим, - деган экан.
Ҳокимиятга ушбу мазмунда шикоят аризаси тушибди:
"Мени квартирамни рўпарасида аёллар ҳаммоми жойлашган. У ердаги ҳамма нарсалар менга кўриниб туради. Бу менинг аҳлоқим, этикамга маънавий ва жисмоний таъсир кўрсатяпти. Шунинг учун мени квартирамни алмаштириб беришингизни сўрайман".
Бу масалани кўриб чиқиш учун коммиссия аъзолари уйга келиб, текшира бошлабди.
— Отахон, нега ёлғон гапирасиз? Ахир ҳеч нарса кўринмаяпти-ку!, - дебди текширувчилар.
— Шунақами? Сен шкафни устига чиқиб қара-чи?, - дебди.
Коммиссия аъзоларидан бири шкафни устига чиқиб қарай бошлабди.
— Йўқ. Барибир ҳеч нарса кўринмаяпти!
— Сен чапроққа сурилгин. Яна..., яна-ям..., яна озгина...
Шкаф устидаги одам "гурс" этиб йиқилибди.
Бобой бўлса:
— Ана кўрдингми ўғлим?! Ҳар куни шу аҳвол.., - дермиш.
Хўроз мусиқа мактабига ҳужжат топширвоти.
— Ўқиб нима қиласан? Туппа-тузук қичқирасанку?
— Нима қилай, товуқлар дипломинг борми деб сўрашаяпти!!
Қўшни ўғлингизни тарбияси билан яхшилаб шуғуллансангиз бўлмайдими? Бемахалда тунги барларда, кафеларда дайдиб юраркан?!
— Сизга ким айтди?
— Ана қизим айтди, ҳар куни кўрар экан!!!