— Тўйдан олдин қанақа ваъдалар берган эдингиз? — деб нозланиб сўради хотин.
Эр ўйлаб ҳам ўтирмай, дадил жавоб қайтарди:
— Ваъдаларим эсимда: осмондаги юлдузларни олиб бераман, Ойни ҳатто Қуёшни ҳам олиб кафтингга тутқазаман, деганман. Лекин ҳар йили янги палто олиб бераман, демаганман.
Бир жинни машинаси йўқ қўлида фақат руль билан бензоколонкага келиб:
— Ҳой ука полный бак бензинингдан қуй.
Заправкачи йигит ҳам бу соғми касалми деб, жиннини юзига қўлини обкелиб силкитиб кўрмокчи бўлса..
— Эй, ука мен сенга бензин қуй дедим, ойнамни нариги заправкадагилар тозалаб беришди, деярмиш.
Икки қўшни суҳбатидан:
— Қўшни эрталаб уйингиздан врач чиқиб кетаётган экан, нима тобингиз йўқми?
— Ҳар куни эрталаб уйингиздан битта полковник чиқиб кетади, мен уруш бўлаяпдими деб сўраётганим йўқ-ку!
Самолёт учиб кетяпти. Учувчи кабинаси очилиб, стюардесса кириб келди.
— Командир бир киши эшикни очинглар тушиб қоламан деб жанжал қиляпти, нима қилайлик, — деса.
Командир сўрапти:
— Қанақа одам экан ўзи?
Стюардесса:
— Билмайман, ҳамма жойи гипс, хасса кўтариб олган.
Командир хотиржамлик билан:
— Ҳа у одамми, майли эшикни очинглар у ҳар доим шу ердан тушиб қоларди.
— Профессор, айтинг-чи, хотинингизни уришингиз ростми?
— Ёлғон. Мен профессор эмасман!
Эри уйга роса ҳам жаҳли чиқиб келибди. Хотини овқатни сузибди, кейин эрини кўнглини олиш учун:
— Хўжайин, овқатим ширин чиқдими?
— Ҳааа, роса..., худди молни тезагидай ширин экан, - деса.
Хотинига ҳам алам қилиб:
— Қойил-е дадаси, татиб кўрмаган нарсангиз йўғ-а.
Сочингиз тўкиляптими? Уни асрамоқчимисиз? Дўконимизга марҳамат қилинг!
Бизда сочингизни асраш учун чиройли қутилар бор.
Эр хотинига:
— Азизам мени қуёшим бўлишни истайсанми?
— Ҳа албатта!
— Унда мендан 150 миллион километр узоқда юр.
Бир қизча йўл бўйида йиғлаб ўтирган экан.
Бир киши келиб:
— Нега йиғлаяпсан, - деб сўрабди
Қизча "1000 сўм пулини йўқотиб қўйганини", айтибди.
Ҳалиги киши қизчага 1000 сўм берибди.
Қизча яна ҳам қаттиқроқ йиғлабди.
— Яна нега йиғлаяпсан, - деб сўраса
Қизча:
— Йўқотмаганимда 2000 сўм бўларди, - дермиш.
— Бир томондан сен жудаям келишгансан...
— Бошқа томонданчи?
— Бошқа томондан эса юзинг...